Қуръон оятлари ёзилган телефон
Ассалому алайкум! Устозлар Қуръон оятлари юклаб олинган телефон билан ҳожатхонага кириш мумкинми? Телефоним яхши ишламаганлиги сабабидан излаш хизматидан фойдалана олмадим. Бунинг жавобини 4-5 киши кутмокда. Мен ожизона “кириб бўлмайди” деб фикр билдирдим. Сизлардан сўраб кўнглимни тўқ қилиб олишни ният қилдим. Бу саволга жавоб берилганига ҳам ишонаман. Телефонимни яхши ишламаганидан сизларга юбордим. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Дуоларингизда биз мусофирларни ҳам эслаб ўтинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатда фатво деган нарса ҳам, тақво деган нарса ҳам бор. Бунга мисол қилиб қуйидаги ҳадисни келтирамиз: عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: اخْتَصَمَ سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ وَعَبْدُ اللهِ بْنُ زَمْعَةَ فِي غُلَامٍ، فَقَالَ سَعْدٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَذَا ابْنُ أَخِي عُتْبَةَ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ عَهِدَ إِلَيَّ أَنَّهُ ابْنُهُ، انْظُرْ إِلَى شَبَهِهِ، وَقَالَ عَبْدُ اللهُ بْنُ زَمْعَةَ: هَذَا أَخِي يَا رَسُولَ اللهِ، وُلِدَ عَلَى فِرَاشِ أَبِي مِنْ وَلِيدَتِهِ، فَنَظَرَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم إِلَى شَبَهِهِ فَرَأَى شَبَهًا بَيِّنًا بِعُتْبَةَ، فَقَالَ: هُوَ لَكَ يَا عَبْدُ، الْوَلَدُ لِلْفِرَاشِ وَلِلْعَاهِرِ الْحَجَرُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Замъа розияллоҳу анҳумо бир ғулом ҳақида хусумат қилиб қолдилар. Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу менинг акам Утба ибн Абу Ваққоснинг ўғлидир. У менга бу ўзининг ўғли эканлиги ҳақида васият қилган. Қаранг-а, унга ўхшайди», деди. Абдуллоҳ ибн Замъа бўлса: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу менинг укам. Отамнинг тўшагида унинг чўрисидан туғилган», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам разм солган эдилар, Утбага очиқ-ойдин ўхшашини кўрдилар. Сўнг: «У сенга, эй Абд! Бола тўшакка нисбат берилади. Зинокорга эса – тош!» дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Саъд ибн Абу Ваққоснинг акаси Утба ибн Абу Ваққос Замъа исмли кишининг чўриси билан зино қилган, у чўри ҳомиладор бўлган эди. Жоҳилият одатига кўра, Утба ибн Абу Ваққос бу сирни ўз укаси Саъдга айтиб, боламга қарайсан, деб васият қилган эди. Шу билан бирга, чўрининг эгаси Замъа бу болани инкор қилмаган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларига келиб, Утбанинг укаси Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу билан Замъанинг ўғли Абдуллоҳ болани талашиб қолдилар. Саъд розияллоҳу анҳунинг далиллари акасининг васияти ва боланинг акасига ўхшаши эди. Абдуллоҳ ибн Замъанинг далиллари эса отасининг инкор этмагани ва онаси бу болани унинг тўшагидалигида туққани эди. Бола Утба ибн Абу Ваққосга ўхшаса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Замъаники, деб эълон қилдилар. Чунки қоида бўйича, бола тўшакка нисбат берилади, зинокор эса тошбўрон қилинади. Модомики, тўшак эгаси бола меники деяптими, бола уники. Зинокорни қўллаб бўлмайди.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Фатво шунга бўлган бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Савдо онамизни ўша боладан пардаланишга буюрганлар. Фиқҳий китобларимизда Қуръон ояти ёзилган вароқ, терига ўралган ҳолда бўлса, ҳожахонага киришнинг зарари йўқ – дейилган. Очиқ ҳолда бўладиган бўлса, масалан узукнинг кўзига ёзилганга ўхшаб, макруҳдир. Замонамиз уламолари телефон шунга ўхшаш жихозлардаги Қуръони карим билан ҳожатхонага киришнинг зарари йўқ дейишган. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 04:29 | Савол-жавоблар | 151 | Қуръони карим