Савдо қилиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ман одамларга “сизга шу нарса кeракми, кeрак бўлса арзонга олиб кeлтириб бeраман” деб айтаман ва кeрак деса ман у нарсани нархини суриштираман. Билганимдан кeйин устига ўзимни фойдамни қўяман. Мисол учун 5 сўм бўлса 6 сўм дeйман, кeйин у одамга 6 сўмга опкeббeраман дeйман. Устига ортиқча пул қўйганими у одамга айтаман ва рози бўлса 6 сўм бeради. Баъзан қанча қўйганими айтмайман, ўзи рози бўлади. У одамни пулини олиб ўша пулга олиб келаман. Шу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз бу ўринда шаръан ким эканлигингизни аниқлаб олинг. Нақдга сотиб олишга пулингиз бўлмаса насияга олиб нақдга сотишингиз мумкин. Бунда қанчага олганингизни айтишингиз шарт эмас. Агар сотувчига вакил бўлсангиз сотувчига “шу нарсани менга 6 сўмдан беринг, 1 сўми иш ҳақим сизга 5 сўмдан бераман” десангиз бўлади. Ёки олувчига вакил бўлиб, 6 сўмдан оламан 5 сўм сизники 1 сўми хизмат ҳақим дейишингиз мумкин. Нархини айтолмаслигингиз кўпинча ортиқча нарх қўйганлигингиз туфайли бўлади. Бу эса шаръан ғарар, яъни бир жиҳатдан алдов бўлади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 04:29 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar