якинлик

Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари. Бир огайнимиз шайтон васвасасига учиб бир неча йил олдин уйланган холатда булиб туриб бир аёл билан якин муносабатда булган, яъни орада кучоклашиш, упишиш булган, лекин жинсий якинлик килмаган. Хотинининг бундан хабари йук. Шу вокеадан кейин жуда афсус чекиб, тавбалар килган ва бу нарсани бошка такрорламаган. Якинда Россия исломий сайтларидан бирида укибди: шунака вокеадан кейин хотин билан никохни янгилаш керак деган. Хакикатан шу биродаримиз никохини янгилаши шартми.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша сайтда айтилган гап тўғри эмас. У одам тавба қилсин, надомат қилсин. Иккинчи марта ўшандай ишни қилмасликка азму қарор қилсин ва бу гапни ҳеч кимга айтмасин.

30 Апрел 2022, 04:36 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar