КАЛБДАГИ НИЯТГА БОГЛИК БУЛГАН ГУНОХЛАР ВА БОШКА МАСАЛАЛАР!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан.1. «Сунний акийдалар» китобида ўлганларга савобни бағишлаш бобида «Ақийдатут-Таховийя» китобининг шархидан иктибос келтирилган: «Тирикларнинг дуо садакаларидан улганларга манфаат бордир». Дуонинг ўтганларга манфаат бериши тўғрисида Қуръондан, суннатдан, ижмоъдан ва киёсдан далил келтирилганидан сунг: «Баданий ибодат булмиш дуо ўлганга манфаат бергандан кейин рўза, намоз каби бошка баданий ибодатлар хам манфаат бериши турган гап. Чунки орада фарк йўқ». Устоз ўлганга тирикларнинг дуоларидан, садака, руза, хаж, Куръон кироати каби амалларидан манфаат етиши хакида маълумотга эга бўлдим. Ўлганларга намоз ўқиб, савобини багишлаш масаласида батафсил тўхталиб ўтсангиз. Мазкур бағишлаш қай тарзда бўлади? Намоз ўқиб, охирида ўлганларга Аллохдан мағрифат ва омонлик сўраладими ёки бўлмасам ўша намоздан хосил бўлган савобнинг ўзи уларга бағишланадими?2. Имом Ғаззолийнинг «Ихёу-улумид-дин» асарининг «Қалб ажойиботлари китоби»нинг «Банданинг жазоланишига олиб келадиган калб васвасалари, хохишлари, ўй-хаёллари, қасдлари ва булардан афв қилиниб кечириладиганлари» бобининг охирида куйидагилар айтилган: «Пайгамбар (с.а.в): Яхшилик калб таскин топган нарсадир гарчи сенга фатво беришса хам, фатво беришса хам, дедилар. (Табароний ривояти). Айтамизки, фатво берувчи калб бир нарсанинг ижобийлигига хукм килса, унда хато килган бўлса хам савоб олади. Хаттоки агар бир инсон тахорат килдим деб, деб ўйлайдиган бўлса, унга намоз лозим бўлади. Агар намоз ўқиб бўлганидан сўнг тахорат килмагани эсига тушиб колса, ўқиган намозига савоб олади. Агар эсига тушганидан кейин уни тарк қилса (яъни, қайтадан ўқимаса) бу иши туфайли жазоланади. Яна ким тўшагида бир аёлни ўзининг хотини деб ўйлаб, у билан бирга бўлса, осий бўлмайди, гарчи у ёт аёл бўлса хам. Агар уни ёт хотин деб ўйлаб туриб, у билан бирга бўлса, гарчи хотини бўлса хам осий бўлади. Буларнинг хаммаси аъзолар эътибори билан эмас, балки калбга эътиборан бўлади» иктибос тугади. Мазкур нозик масалани батафсил тушунтириб берсангиз.3. Ўша бобда яна шундай дейилган: «Агар гунох ишдан бир сабаб билан тўсилиб қолса ёки Аллохдан қўркканидан эмас, балки бир узр туфайли тарк килса, унга бир гунох ёзилади, чунки ишни килишга касди калбидан ихтиёрий бир ишдир». Бир киши кечаси ёки тонг отганда бир мусулмонни ўлдиришга ёхуд бир аёл билан зино килишга азм этса-ю, лекин ўша кечаси ўлиб колса, шу фикрида катъий турган холда ўлиб, шу ниятда тирилади, деб хисобланади. Пайгамбар (с.а.в)дан ривоят килинган хадис бунга катъий далилдир: «Икки мусулмон киличлари билан бир-бирига йўлиқса, ўлдирувчи хам, ўлдирилган хам дўзахдадир». – Эй, Расулуллох, бу-ку ўлдирувчи, ўлдирилганнинг холи нега бундай?-дейилди. – Чунки у хам шеригини ўлдиришни хохлаганди,-дедилар. Энди кандай килиб Аллох таоло ният ва касд сабабли жазоламайди, деб гумон килинади?» иктибос тугади. Мазкур инсон калбидаги гунохга етаклайдиган катъий ният ва касд масаласида барча уламоларнинг фикрлари хам шундайми? Инсон юкоридаги холатда калбдаги касди учун жазоланадими? Агар жазоланадиган бўлса, бу ўша гунохни килгандаги гунох билан баробар бўладими? 4. «Ибодати Исломия» китобида «Шиа ва муътазила мазҳабида бўлган киши мусулмонни ёки йўқми?” деган саволга қуйидагича жавоб берилган: “Ислом динининг ҳақлигига иймон келтириб, қибла томонга қараб намоз ўқиганлари мусулмондир. Баъзи масалаларда хато эътиқод қилганлиги учун гуноҳкордир. Уларни бесабаб кофир дейиш яхши эмас. Чунки улар Аллоҳ таолонинг борлигига ва бирлигига ишонишади. Муҳаммад (с.а.в) Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканлига, Каломи шарифга имон келтиришади.” Устоз акоид китобларида кадария, муътазила каби фиркаларни буткул кофирлигига фатво берилганми? Ёки улар кофир эмасми? Киёмат куни уларни холи нима бўлади?Жавобларингиз учун ташаккур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бизнинг мазҳабимизда ўтганларга намоз ўқиш йўқ бўлгани учун сиз ўқиган ва бошқа китобларимизда бу гап айтилмаган. Шунинг учун, намоздан кейин дуо қабул бўлиши эътиборидан ўша пайтда ўтганларнинг ҳақига дуо қилса, бўлади.2. Имом Ғаззолийнинг мазкур китоби тасаввуфга оидлиги маълум. Унда кўпроқ олиймақом бўлишга ҳаракат қилаётганларга боғлиқ гаплар айтилади. Мисол учун, ғийбат қилса, рўзаси очилади, деган гапларга ўхшаш. Эҳтимол сиз келтирган гаплар ҳам ўшанга ўхшаш гаплардир. Яъни, олий мақомларга эришига ҳаракат қилаётган хос кишилар учундир, омма учун эмасдир. Чунки, бошқа уламолар умумий тарзда айтган гапларида бу маънолар йўқ.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар: «Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади», дедилар».Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Ислом шариатининг гўзаллигини кўринг! Бу ҳадисда у қанчалик даражада яхшилик тарафдори эканию, ёмонликка қанчалик қарши экани аниқ баён қилинмоқда. Қилинган амалга бериладиган ажру савоб асосан банданинг ихлосига қараб бўлар экан! Чунки бир хил ният билан бир амални бажарган кишиларнинг бирига ўн ҳисса савоб берилса, иккинчисига етти юз ҳисса, учинчисига ундан бир неча баробар кўп савоб ато этилиши айтилмоқда. Савоб ихлосга қараб бўлади экан!Ҳа, ихлос ана шундоқ нарса. Ихлос билан қилинган ибодатнинг савоби ана шундоқ кўп бўлади. Ихлос самараси ўлароқ банда ўз Роббисига қилган ибодатнинг лаззатини топади, ичи мусаффо бўлади, қалби нурга тўлади ва амалига қўшимча савоб олади. Ихлосли банда ваъз-насиҳат ва ибратлардан ўзига тезда фойда олади. Ихлос Аллоҳ томонидан бандага бериладиган улкан мукофот ва неъматдир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийлардан бирида: «Ихлос Менинг сирларимдан бир сирдир. Ўз бандаларимдан кимга муҳаббат қилган бўлсам, ўшанинг қалбига ихлосни жойлаганман. Унга фаришта таниш бўлиб, ёза олмайди ҳам, шайтон таниш бўлиб, буза олмайди ҳам», деган.Ушбу биз ўрганаётган ҳадис ҳам ҳадиси қудсий бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Аллоҳ таолодан ривоят қиладилар. Келинг, ҳадис матни билан яқиндан танишиб чиқайлик:«Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди». Яъни, Аллоҳ таоло барча яхшиликларни ва ёмонликларни тақдир қилиб Лавҳул Маҳфузга ёзиб қўйди.«Сўнгра ўшани баён қилди». Яъни, кейин ўша ёзиб қўйган яхшиликлар нимаю ёмонликлар нима эканини юборган динлари орқали бандаларига баён қилди. Ҳаммага қайси амал яхши-ю, қайси амал ёмонлиги аён бўлди. «Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди».Чунки яхшиликни қасд қилишнинг ўзи яхши нарса. Яхшиликни қасд қилган банда тезда уни қилиши ҳам аниқ. Шунинг учун унга тарғиб бўлсин деб, доимо яхшилик ниятида юриши учун қилган ниятига ҳам, гарчи у амалга ошмаса-да, бир яхшилик савоби ёзилади.«Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади». Яъни, банда ўзи қасд қилган яхшилигини амалга оширса, Аллоҳ банданинг ихлосига қараб ўша яхшиликни Ўз ҳузурида ўнтадан то етти юзгача, ундан ҳам бир неча марта кўпроқ яхшилик қилган, деб ёзади. Ана ўшанинг савобини беради.Демак, ният билан яхшилик қилган мусулмон одамга бериладиган энг оз ажр унинг қилган яхшилигига нисбатан ўн баробар кўп бўлади. Кўпи эса банданинг ихлосига қараб ўн биттадан бошлаб, етти юз ва ундан яна Аллоҳнинг Ўзи билганича кўпайтирилади. Бу ҳам Ислом шариатининг мислсиз гўзалликларидан, осонлигидан. Банда ичини пок қилиши, қалбини мусаффо тутиши ва бунинг самараси ўлароқ пайдо бўлган ихлоси туфайли бировлар бир ишни қилиб олган савобдан, худди ўша ишни қилиб туриб сонсиз-саноқсиз марта кўп савоб олиши мумкин. «Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади». Яъни, банда бир ёмонликни қасд қилди. Сўнгра гуноҳ бўлишидан, Аллоҳнинг азобига йўлиқишидан қўрқиб, ўша ёмонликни қилмади. Шунинг ўзи яхшилик, балки яхшиликнинг бошланиши. Аллоҳдан қўрқиб ёмонликни тарк қилган одам энди яхшилик қилишга ўтади. Бу мукофот эса уни доимо яхшиликка чорлайди.Киши ёмонликни қасд қила туриб, уни амалга оширмагани эвазига бир яхшилик савоби олиши учун, аввало, ўша ёмонликни Аллоҳдан қўрқиб тарк этиши шарт. Агар бошқа сабаб билан тарк этса, қилган ниятига яраша гуноҳ ёзилади.Мисол учун, бирор кимса бир мусулмоннинг устидан иғво-бўҳтон қўзиш учун борса-ю, масъул одамни топа олмай қайтса, унга гуноҳ ёзилаверади.Шунингдек, ҳаром ичимлик ичмоқчи бўлган киши дўкондан ўша ичимликни топа олмагани учунгина ичмаса, қилган ёмон ниятига яраша унга ҳам гуноҳ ёзилаверади.Аммо, аввал айтгандек, ният қилгандан кейин Аллоҳдан қўрқиб, ёмонликни тарк қилса, яхшиликнинг савоби ёзилади.«Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади».Бу ҳам Аллоҳнинг фазли ва марҳамати. Агар кўп қилиб ёзаман деса, яхшиликни кўпайтириб ёзганидек, ёмонликни ҳам кўпайтириб ёзиши мумкин эди. Аллоҳ таоло ундоқ қилмайди.Ушбу ҳадисдан оладиган фойдаларимиз:1. Аллоҳ таоло азалдан яхшилик ва ёмонликларни Лавҳул Маҳфузга ёзиб қўйгани.2. Аллоҳ таоло яхшилик нима-ю, ёмонлик нима эканини Ўз махлуқотларига баён қилиб бергани.3. Мўмин банда қасд қилган яхшилиги учун ҳам савоб олиши.4. Мўмин банда қасд қилган яхшилигини амалга оширса, ўнтадан етти юзгача ва ундан ҳам кўп савоб олиши мумкинлиги.5. Мўмин банданинг қилган амалига савобнинг кўпайиши унинг ихлоси даражасига боғлиқлиги.6. Мўмин банда бир ёмонликни қасд қилиб, сўнгра Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, яхшилик ёзилиши.7. Банда бир ёмонликни қасд қилганидан сўнг уни амалга оширса, бир ёмонлик этиб ёзилиши.Ушбу ҳадиси шарифдан Ислом дини қанчалар яхшилик тарафдори эканини, кишилар ихлосли бўлиш учун қанчалар рағбатлантирилганини билиб оламиз. Қайси бир дин, тузум бировга фақат яхшиликни ният қилгани учун, унга амал қилмаса ҳам, мукофот беради? Исломдан бошқа қайси бир дин ёки тузум бир яхшиликка етти юз ва ундан кўп баробар мукофот беради? Исломдан бошқа қайси бир дин ёки тузум қилган ёмон ниятидан қайтган киши учун яхшилик қилганга тенг мукофот беради?Бу ишларнинг ҳаммасида инсондан ортиқча ҳаракат ёхуд азият талаб қилинмайди. Фақат бир нарса – ўша ихлос талаб қилинади. Ихлос эса қалбни мусаффо, ботинни пок тутиб, худди Аллоҳни кўриб тургандек У зотга суюмли бўлиш учун уриниш, холос. Ана ўша ихлос қанчалик кучли бўлса, қилинган яхши амалнинг савоби шунчалик кўпаяверади.Ислом дини – ана шундоқ осон дин. Ислом – ана шундоқ яхшилик тарафдори бўлган дин. Аммо биз мусулмонлар ўз динимизга муносибмизми?Ислом бизга берган имтиёзлардан фойдаланиб, ўзимиз учун кўпроқ ажр-савоб жамлашга уриняпмизми? Қиладиган яхши амалимизни чин ихлос билан, фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилаяпмизми? Бандалик билан адашиб қилган ёмон ниятларимиздан Аллоҳ таолодан қўрқиб қайтмоқдамизми? Умуман, бизда ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган маънолар ҳақида тушунча борми?Ҳар бир ниятимиз, қасдимиз Аллоҳга маълум бўлиб, унга яраша савоб ёки гуноҳ номаи аъмолимизга ёзилиб бораётганини биламизми? Ҳар бир қилган амалимизга яраша маълум савоб ёки гуноҳ олаётганимизни доимо ҳис этамизми?Аввал билмасак, энди билдик. Энди ушбу ҳадисга амал қилишимиз лозим. Фақат яхшиликни қасд қилишга ўтайлик. Қасд қилган яхшиликларимизни чин ихлос билан амалга оширишга ўтайлик. Адашиб баъзи бир ёмонликни қасд қиладиган бўлсак, дарҳол ундан қайтадиган бўлайлик. Ана шунда чин мусулмон бўлиб, икки дунё саодатига эришамиз.4. - Сиз келтирган китобда айтилган гаплар тўғри. Мўътазилийларнинг кофир бўлиб дийндан чиқиб кетганлари ҳақида гап йўқ. Хато тушунчалари, куфр кетган гаплари ҳақида сўзлар бор. Қадариянинг кофирлиги эса, ҳадис ила собит бўлган.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қадария ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар», дедилар».Бу ҳадис мусулмонлар ичидан чиқадиган маълум бир тоифа–Қадарияга бағишланмоқда. Бу тоифа қадар масаласида адашган тоифа бўлгани учун ушбу номни олган. Аниқроғи, қадарни инкор қилганлари учун, шундай аталган. Бу тоифага мансуб кишилар қадарга ишонмайдиган кишилардир. Улар: «Дунёдаги бандага хос ишлар банданинг ихтиёри билан бўлади, банда ўз амалини ўзи халқ қилади», дейдилар.Қадария бошқа мазҳабларга ўхшаб, алоҳида бир тоифага ажраб, имоми бўлиб, давомчилари маълум минтақаларга тарқалган эмас. Балки, ким юқоридаги ақийдани қилса, ўшанга қадария дейи¬лаверган. Қадария мазҳабининг энг кўзга кўринган тамсилчилари мўътазилийлардир. Мўътазилийлар алоҳида ақийдавий мазҳаб, йўналиш соҳиблари бўлиб, бошқа баъзи бир ақийдавий масалаларда ҳам Аҳли сунна ва жамоа маз¬ҳабига хилофлари мавжуд. Жумладан, қадар масаласида ҳам ўзига хос эътиқодда бўлганлари учун уларни «Қадария» ҳам дейилади.Қадария мазҳабига юрганларнинг асосий хатоси инсонга берилган ихтиёрга муболаға билан қараб, Аллоҳнинг шомил ихтиёрини чеклашга уринишдир. Улар инсонда ихтиёр борлигига далолат қилувчи оят ва ҳадисларни ҳаддан ошириб, унинг ихтиёри чекланган ва Аллоҳнинг ихтиёрига тобеълиги ҳақидаги далилларни ўз фикрларига мослаб таъвил қилиш билан овора бўлганлар. Оқибатда залолатга кетганлар.Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қадария ушбу умматнинг мажусийлари», демоқдалар, яъни Қадария мазҳабига юрганларни Ислом умматининг мажусийлари эканини эълон қилмоқдалар. Нима учун? Бу саволга уламоларимиз қуйидагича жавоб берадилар: «Маълумки, мажусийлар оташпарастлардир. Улар қуёшга ёки оловга ибодат қиладилар. Уларнинг эътиқодлари бўйича, икки асл илоҳ бор: Нур худоси ва Зулмат худоси, яъни, яхшилик худоси ва ёмонлик худоси. Ҳамма яхшиликларни Нур худоси, барча ёмонликларни эса, Зулмат худоси қилади.Қадария мусулмонлардан бир тоифа бўлиб, қадар йўқ дейди. Улар: «Банда ўзининг ихтиёрий амалларини ўзи яратади», дейдилар. Шу эътиқодларига биноан, уларнинг фикрича, Холиқ иккита бўлади: Аллоҳ таоло ва ўз ихтиёрий амаллари бўйича инсон. Шунинг учун, яъни, икки холиқ бор, деб эътиқод қилганлари учун ҳам, Қадария иккита илоҳ бор деб, эътиқод қилувчи мажусийларга ўхшатилган».Қадариянинг фикри ўта хатарли эканини аввалги гапларимизда таъкидлаб ўтдик. Шунинг учун ҳам бу ҳадиснинг давомини ўрганар эканмиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни уларга умуман яқинлашмасликка амр қилаётганларини кўрамиз.
30 Апрел 2022, 04:59 | Савол-жавоблар | 199 | Ақийда