Назр рўзаси
Ассалому алайкум! Мен неча йиллардан бери нафл рўзаларни тутиб келардим. Хусусан Шаъбон, Шаввол, Зулхижа рўзаларини. Лекин хар ойда 3 кун тутадиган рўза назр рўзаси эди. Ҳозирда касаллигим сабаб Рамазон рўзасидан кейин тутолмадим. Давлениям тушиб кетяпди. Бу холатда жонимга зулм қилиб қўйишим мумкин. Саволим: Назр қилинган рўзам ниятида Аллоҳни жамолини кўриш, олий жаннатларда бўлиш ва қиёматда ёзиладиган дастурхон соҳибаси бўлишни ният қилган эдим. Ҳозирда тутолмайман. Нима қилишни билмаяпман. Қандай йул тутай? Хар бир тутмаган ойларим учун фақат 3 кун каффороти бўлса касалик шиддати кўтарилгандан кейин тутиб беришим мумкин. Лекин ҳар ойига 3 кундан бўлса бунга қурбим етмайди. Мискинга садақа берадиган ҳолатида ҳам эмасман. Нима қилай? Излаш хизматида «Ҳадис ва ҳаёт» китобини Назрлар бобини ўқинг дейилган экан. Лекин бизни Андижонда фақат 2 ерда дини китоблар сотилади. У ерларда бу китоб йўқ экан. «Хадис ва хаёт» китобини Назрлар боби йўқ. Илтимос маслахат беринглар. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! ҚОДИР БЎЛМАЙДИГАН НАРСАДА ВА МАЪСИЯТДА НАЗР ЙЎҚ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ إِذَا هُوَ بِرَجُلٍ قَائِمٍ فِي الشَّمْسِ فَسَأَلَ عَنْهُ، فَقَالُوا: أَبُو إِسْرَائِيلَ نَذَرَ أَنْ يَقُومَ وَلَا يَقْعُدَ وَلَا يَسْتَظِلَّ وَلَا يَتَكَلَّمَ وَيَصُومَ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مُرْهُ فَلْيَتَكَلَّمْ وَلْيَسْتَظِلَّ وَلْيَقْعُدْ وَلْيُتِمَّ صَوْمَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётган эдилар, бирдан офтобда тик турган одамни кўриб қолдилар ва у ҳақида сўрадилар. «Бу Абу Исроил. У тик туришни, ўтирмасликни, сояланмасликни, гапирмасликни ва рўза тутишни назр қилган», дейишди. «Унга айтинглар, гапираверсин, сояланаверсин, ўтираверсин ва рўзасини тугал қилсин», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ривоятнинг қаҳрамони Абу Исроил Қурайш қабиласининг Бани Омир ибн Луай уруғидан бўлиб, ҳадиси шарифда зикри келган нарсаларни назр қилган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраб-суриштириб, унинг масаласидан хабардор бўлдилар. Кейин эса бу иш бўйича шариат ҳукмини баён қилдилар. Абу Исроилнинг назрида ҳам тоат, ҳам маъсият мавжуд эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга маъсият бўлган – гапирмаслик, сояда турмаслик, ўтирмаслик ҳақидаги назрлар беҳуда эканлиги, уларни дарҳол тўхтатиш лозимлигини баён этдилар. Аслида Аллоҳ таолога тоатдан иборат бўлган рўза ибодатини эса давом эттиришга амр қилдилар. Демак, Аллоҳ таолога маъсият бўлган ишларда назр йўқ. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَدْرَكَ شَيْخًا يَمْشِي بَيْنَ ابْنَيْهِ يَتَوَكَّأُ عَلَيْهِمَا، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا شَأْنُ هَذَا؟ قَالَ ابْنَاهُ: يَا رَسُولَ اللهِ، كَانَ عَلَيْهِ نَذْرُ الْمَشْيِ إِلَى بَيْتِ اللهِ، فَقَالَ: ارْكَبْ أَيُّهَا الشَّيْخُ، فَإِنَّ اللهَ غَنِيٌّ عَنْكَ وَعَنْ نَذْرِكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ўғлининг ўртасида, уларга суяниб юриб кетаётган бир чолни кўриб қолиб: «Бунга нима бўлди?» деб сўрадилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, у Байтуллоҳга пиёда юриб боришни назр қилган эди», деди ўғиллари. «Эй шайх, (уловингни) миниб ол, албатта, Аллоҳ сендан ҳам, сенинг назрингдан ҳам беҳожатдир», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Баъзи кишиларда ўзини қийнаш орқали Аллоҳ таолони рози қилиш истаги бўлади. Улар ўзларича «Биз Аллоҳ таоло учун ўзимизни қанча қийнасак, У зот биздан шунчалик рози бўлади», деб ўйлайдилар. Аслида эса ушбу ҳадиси шарифда айтилаётганидек, Аллоҳ таоло бандаларнинг ўзларидан ҳам, уларнинг назрларидан ҳам беҳожатдир. Аллоҳ таолога бандаларнинг қийналишлари керак эмас. Балки, бандаларга Аллоҳ таолога ибодат қилиш ила ўзлари учун турли фойдалар топиш зарурати бор. Шунинг учун ҳам улар Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш мақсадида У Зот учун назр атайдилар. Бинобарин, мазкур назрлар банда беҳудага қийналадиган ишлар эмас, Аллоҳ таоло рози бўладиган ишлардан иборат бўлмоғи лозим. Ушбу ҳадиси шарифдан мусулмон инсон тоқати етмайдиган, ўз имконидан ташқари ишларни назр қилмаслиги, мабодо тушунмовчилик туфайли баъзи кишилар мазкур нотўғри назрни қилиб қўйсалар, уни бузишлари лозимлиги англашилади. Бу ҳукмда Ислом динининг енгиллик дини эканлиги яна бир бор яққол намоён бўлмоқда. Исломда нафақат банда учун енгил амаллар таклиф қилинган, балки инсоннинг ўзига ҳам оғир ишларни нафл ибодат сифатида ихтиёр қилиб олишга ижозат берилмайди. وَقَالَ عُقْبَةُ بْنُ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: نَذَرَتْ أُخْتِي أَنْ تَمْشِيَ إِلَى بَيْتِ اللهِ حَافِيَةً، فَأَمَرَتْنِي أَنْ أَسْتَفْتِيَ لَهَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَاسْتَفْتَيْتُهُ، فَقَالَ: لِتَمْشِ وَلْتَرْكَبْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу: «Синглим Байтуллоҳга ялангоёқ боришни назр қилди ва мендан ўзи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фатво сўраб беришни илтимос қилди. Бас, мен у зотдан фатво сўрадим. У зот: «Пиёда ҳам юрсин, уловга ҳам минсин», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳунинг сингиллари ўз тоқатидан ташқари ишни назр қилгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни назрига вафо қилмасликка амр этдилар. Бундай пайтларда назрни бузиш ва каффорот бериш лозим бўлади. Каффорот бериш қандай бўлишини эса, иншааллоҳ, келажакда ўрганамиз. عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا وَفَاءَ لِنَذْرٍ فِي مَعْصِيَةٍ وَلَا فِيمَا لَا يَمْلِكُ الْعَبْدُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ فِي حَدِيثٍ طَوِيلٍ Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маъсиятда ва банда молик бўлмаган нарсада назр йўқ», дедилар». Бешовлари узун ҳадисда ривоят қилганлар. Шарҳ: Бир аёл киши ўзининг туяси йўқ бўлса ҳам, бировнинг туясини сўйишни назр қилган экан. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Кишилар ана шу масала бўйича фатво сўраб келганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифни айтган эканлар. Бу ҳадисдан иккита ҳукм чиқади: 1. Гуноҳ ишларни назр қилиб бўлмаслиги. Чунки аслида назр савоб ишларни кўпроқ қилиш учун шариатга киритилган. Савоб топиш учун жорий қилинган назр аташдек ишда шариат ман қилган ишлар – гуноҳ ишларни мутлақо қўллаб бўлмайди. 2. Банда ўзи молик бўлмаган нарсани назр қилиб бўлмаслиги. Молу мулкни назр қилиши учун уни тасарруф қила билиши керак. Молу мулкни тасарруф қилиш учун эса унга молик бўлиш лозим. Шунинг учун ҳам ўзи молик бўлмаган нарсани назр қилиш мумкин эмас. عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ أَخَوَيْنِ كَانَ بَيْنَهُمَا مِيرَاثٌ، فَسَأَلَ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ الْقِسْمَةَ، فَقَالَ: إِنْ عُدْتَ سَأَلْتَنِي عَنِ الْقِسْمَةِ، فَكُلُّ مَالِي فِي رِتَاجِ الْكَعْبَةِ، فَقَالَ لَهُ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: إِنَّ الْكَعْبَةَ غَنِيَّةٌ عَنْ مَالِكَ، كَفِّرْ عَنْ يَمِينِكَ وَكَلِّمْ أَخَاكَ، سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَا يَمِينَ عَلَيْكَ وَلَا نَذْرَ فِي مَعْصِيَةِ الرَّبِّ، وَلَا فِي قَطِيعَةِ الرَّحِمِ، وَلَا فِيمَا لَا تَمْلِكُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ Саъийд ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ака-ука орасида мерос бор эди. Бас, улардан бири ўз соҳибидан тақсимлашни сўради. Шунда наргиси: «Агар мендан яна тақсимлашни сўрасанг, молимнинг ҳаммаси Каъба фойдасига бўлсин», деди. Бас, Умар розияллоҳу анҳу унга: «Албатта, Каъба сенинг молингдан беҳожатдир, қасаминг учун каффорот бер ва укангга гапиравер. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Роббнинг маъсиятида, қариндошлик алоқасини узишда, сен молик бўлмаган нарсада сенинг зиммангда қасам ҳам, назр ҳам йўқ», деганларини эшитганман», деди». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида ансорийлардан бўлган ака-ука ўртасида кўчмас мулк ва хурмозор тўғрисида келишмовчилик чиққан. Улардан бири меросни ўзида тутиб турган, иккинчиси эса меросни тақсимлаб беришни талаб қилган. Меросни қўлида тутиб тургани бу ҳақли талабдан аччиқланган ва «Агар яна бир марта меросни тақсимлашни талаб қилсанг, ҳамма молни Каъбанинг фойдасига ўтказиб юбораман», деб қасам ичиб, дўқ урган. Ака-уканинг ўртасидаги бу тортишувли масала охири халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга етиб борган. Шунда у киши акага: «Албатта, Каъба сенинг молингдан беҳожатдир, қасаминг учун каффорот бер ва укангга гапиравер. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Роббнинг маъсиятида, қариндошлик алоқасини узишда, сен молик бўлмаган нарсада сенинг зиммангда қасам ҳам, назр ҳам йўқ», деганларини эшитганман», дедилар. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Нотўғри нарса учун қасам ичган одам қасамини бузиши ва ўша бузган қасами учун каффорот бериши лозимлиги. Ушбу ривоятдаги ака ҳам нотўғри иш учун, яъни укаси яна меросни бўлиб беришни сўраса, бор молни Каъба фойдасига бериб юборишга қасам ичган эди. Ҳолбуки, укасининг меросни бўлиб беришни талаб қилишга тўлиқ ҳаққи бор эди. Аканинг меросни бўлиб бермай юриши эса ноҳақлик эди. 2. Мусулмон кишиларнинг, айниқса, ака-укаларнинг бир-бирларига гапирмай юришлари шариатга тўғри келмаслиги. Шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу акани ўз укасига гапиришга амр этдилар. 3. Аллоҳ таолога маъсият бўлган нарсаларда қасам ҳам, назр ҳам ўтмаслиги. Мазкур ака гуноҳ нарсага қасам ичиб, гуноҳ назр қилгани учун ушбу ҳадисга биноан, унинг қасами ҳам, назри ҳам қайтарилди. 4. Қариндошлик алоқаларини узиш учун хизмат қиладиган қасам ҳам, назр ҳам ўтмаслиги. Ҳалиги ака ўз укасига гапирмасликни, у билан қариндошлик алоқасини узишни қасд қилди ҳамда ўзаро алоқаларини бузишга хизмат қиладиган этиб, меросдаги ўз ҳаққини ҳам, укасининг ҳаққини ҳам Каъбага назр қилгани учун ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, Умар розияллоҳу анҳу унинг қасамини ҳам, назрини ҳам бекор қилдилар. 5. Ўзи молик бўлмаган нарсага қасам ичиш мумкин эмаслиги, ўзиники бўлмаган нарсани назр қилиб бўлмаслиги. Мазкур ака меросдаги укасининг ҳаққи ҳақида қасам ичиб, ўша ҳақни ўз ҳаққига қўшиб, Каъба фойдасига назр қилиб юбораман, дегани учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига амал қилиб, унинг қасамини ҳам, назрини ҳам бекор қилдилар. Барчамиз ўз ҳаётимизда мазкур таълимотларга оғишмай амал қилмоғимиз керак. وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ نَذَرَ نَذْرًا لَمْ يُسَمِّهِ فَكَفَّارَتُهُ كَفَّارَةُ يَمِينٍ، وَمَنْ نَذَرَ نَذْرًا فِي مَعْصِيَةٍ فَكَفَّارَتُهُ كَفَّارَةُ يَمِينٍ، وَمَنْ نَذَرَ نَذْرًا لَا يُطِيقُهُ فَكَفَّارَتُهُ كَفَّارَةُ يَمِينٍ، وَمَنْ نَذَرَ نَذْرًا أَطَاقَهُ فَلْيَفِ بِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: كَفَّارَةُ النَّذْرِ إِذَا لَمْ يُسَمَّ كَفَّارَةُ يَمِينٍ «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аниқ номини айтмай, назр қилса, унинг каффороти қасамнинг каффороти (каби)дир. Ким маъсиятга назр қилса, унинг каффороти қасамнинг каффороти (каби)дир. Ким ўзининг тоқати етмайдиган назр атаса, унинг каффороти қасамнинг каффороти (каби)дир. Ким ўз тоқати етадиган нарсани назр қилса, унга вафо қилсин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизийнинг лафзида: «Номи айтилмаган назрнинг каффороти қасамнинг каффороти (каби)дир», дейилган. Шарҳ: «Номи айтилмаган назр» деганда, умумий равишда «Аллоҳ таоло учун назр атадим» деб, назр қиладиган нарсанинг аниқ номини айтмаслик тушунилади. Ушбу ҳадиси шарифга биноан, ким ана шундай номини айтмай, назр атаса-ю, кейин ҳеч нарса назр қилмаса, қасам ичиб, уни адо эта олмай, қасамхўр бўлган одам берадиган каффоротни бериши вожиб бўлади. Аллоҳ таолога маъсият бўлган ишни назр қилган одам у ишни қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўриши мумкин эмас. Балки, у нотўғри атаган назрининг каффоротини ўташни ўйлаши лозим. Ушбу ҳадиси шарифнинг ҳукмига биноан, ундай киши қасамига вафо қила олмаган одам тўлайдиган каффоротни тўлайди. Шунингдек, ким ўз тоқатидан ташқари нарсани назр қилса ҳам, унга барибир вафо қила олмаслиги юзасидан ва тилни тийиб юрмаганининг жазосига худди қасамининг устидан чиқа олмаган одам тўлайдиган каффоротни тўлаши вожиб бўлади. Шариат кўрсатмасига мувофиқ, ўзининг тоқатидаги нарсани назр қилган инсон эса ўзининг қилган назрига албатта вафо қилиши лозим. وَلِلنَّسَائِيِّ: النَّذْرُ نَذْرَانِ: فَمَا كَانَ مِنْ نَذْرٍ فِي طَاعَةِ اللهِ فَذَلِكَ ِللهِ وَفِيهِ الْوَفَاءُ، وَمَا كَانَ مِنْ نَذْرٍ فِي مَعْصِيَةِ اللهِ فَذَلِكَ لِلشَّيْطَانِ وَلَا وَفَاءَ فِيهِ، وَيُكَفِّرُهُ مَا يُكَفِّرُ الْيَمِينَ Насаийнинг ривоятида: «Назр икки хил бўлади: Бир назр Аллоҳнинг тоатида бўлса, бас, у Аллоҳ учун бўлади ва унга вафо қилмоқ керак. Бир назр Аллоҳнинг маъсиятида бўлса, бас, у шайтон учун бўлади ва унга вафо қилиш йўқ. Уни қасамни каффорот қилган нарса каффорот қилади», дейилган. Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам ўзидан олдинги ҳадисларнинг маъноси ва ҳукмини таъкидлаб келмоқда. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 209 | Ибодатлар