Бош кийим

Ассалому алайкум мухтарам Шайх Хазратлари. Сизга иккита саволимиз бор эди, илтимос шунга жавоб ёзиб юборсангиз:1. Бизни масжидларда (Андижон) бош кийимсиз намоз укиш макрух деган ёзувларни осиб куйишади. Сиз бунга нима дейсиз тугрими шу гап.2. Намоздаги ишораи саббоба хакида маълумот берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1- Бу гап барча фиқҳ китобларида бор.2. Саббоба панжаларни тугиб, бош бормоқ ёнидаги-кўрсатгич-бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аан лаа илаҳа» деганда «Лаа илаҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб», деганини ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун, аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илаҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини юқорига кўтаришади. Тугмасдан бармоқларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» - сўкиш ишораси бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илаҳа»сида кўрсатгич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб бармоқни тушириш Шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади. Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади.Баъзи уламоларимиз бу ишорани қилмасликни айтганлар. Аммо Ибн Ҳумом ва Али Қорий каби уламоларимиз буни қилмаслик ривоят ва дироятга хилоф бўлади, деганлар.Биз устози ўргатганлар қилсин, ўргатмаганлар қилмасин. Аммо ихтилоф бўлмасин, деймиз.

30 Апрел 2022, 07:19 | Савол-жавоблар | 186 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar