Ҳалол ризқ бўладими

Ассалому алайкум! 1. Мусилмон эмас балки христиан бошқа дин вакили Бисмиллаҳ Аллоҳу Акбар Аллоҳ номи ила ният қилган холида сўйган қўй, мол, товуқ ва бошқа халол хайвонлар гўшти мусулмон киши учун ва бошқа дин вакилларига халол бўладими? 2). Бизни хамкорликда фойда оладиган аптекамиз бор. Дорихонамизда таркибида чўчқа ошқозон ости безидан таёрланган таблеткалар бор. Хамда спирт қўшилган таблеткалар хам бор. Саволим шуки шу сотилган дорилардан келиб тушган пул оиламизга ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа. Фақат аҳли китоблар Бисмиллаҳ айтиб сўйса ҳалол бўлади. Бутга сиғинувчилар Бисмиллаҳ айтиб сўйса ҳам ҳалол бўлмайди. 2). Спиртлиги жоиз. Чўчқа маҳсулоти борининг ўриндошларига алмаштиринг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:27 | Савол-жавоблар | 155 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar