Янги жой

Ассалому алайкум! Янги савдо қилиш учун олинган жойда қон чиқариб, яқинларимиз учун ош қилиб, Қуръон тиловат қилиб кeйин иш бошлашимиз яхшими? Ёки бошқа маслаҳат бeрингсизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда қурбонлик ва ақийқадан бошқа ҳеч қандай жонлиқ сўйиш маросими йўқ. Агар сўймасдан ош бериб, дуо олсаларингиз ўзларингиздан бошқа одамларни “қон чиқариш” деб аталган бемаъни бидъатни ривожига ҳисса қўшишдан сақланган бўласиз. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 07:41 | Савол-жавоблар | 151 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar