Рамозон таквими

Ассалому алайкум Шайх Хазратлари.Бу йил Рамозон ифторлик вакти куёш чикишидан неча соат олдин тугайди? Матбуотда утган йилгидан фарклирок курсатилмокда. Одатда 1 соат 40 минут олдин тугар эди. Ушбу масъалага аниклик киритиб берсангиз.Аллох Сиздан рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарликларингиздан Билолнинг азони ҳам, уфқда бундоқ бўлиб кўтарилган оқлик ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи, мана бундоқ бўлиб ёйилгунча (бўлаверади)», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Термизийнинг лафзида: «Саҳарликларингиздан сизни Билолнинг азони ҳам, баландга кўтарилган фажр ҳам манъ қилмасин. Лекин уфқга ёйилган фажр бўлса (бўлади)», дейилган.Тонг отиш пайти икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда ёруғлик пастдан юқорига кўтарилади, буни субҳи козиб ёки фажри козиб дейилади. Яъни, ёлғончи тонг дегани. Ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра ўша субҳи козиб вақтида саҳарлик вақти тугамаган бўлади. Иккинчи босқич эса, ёруғликнинг уфқ бўйлаб кўндаланига тарқалиши билан бўлади. Буни субҳи содиқ ёки фажри содиқ, яъни, рост тонг, дейилади. Ана шунда оғизни беркитиш вақти кирган бўлади. Ундан кейин саҳарлик қилиш мумкин эмас. Балки Бомдод намозининг вақти кирган бўлади.Саҳарлик вақтини соатга қараб аниқлаш борасида мен диний идорага ўз фикримни айтдим. Мендаги хабарга қараганда бу борада иш олиб борилмоқда. Эълон қилинса керак.

30 Апрел 2022, 08:46 | Савол-жавоблар | 158 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar