Эрнинг жавоби кандай булади?
Ассалому Аллайкум хурматли шайх хазратлари. Олдинги берган саволимга жавоб олдим катта рахмат.1. Агар эр киши намоз укисаю хотини укимай хижобда юрмаса. Лекин у унака ёмон кийимлар киймайди. лекин хижобда хам юрмайди. Мен унга намоз уки, хижоб кир деб айтганман. Бунинг киёматда менга хам жавоби борми (ёки чаппсига хотин укисаю эри укимаса)?2. Агар намоз казо булиб кетса, масалан бомдод намози ушанда азон айтиладими?3. Масжид уйимиздан узокрокда жойлашган. Азон айтилгани хам эшитилмайди. Мен уйимда намозни укисам була берадими?4. Таквимда бомдод намозини вакти тугри курсатилмаган. У ерда тонг ва куёш чикиши вактлари курсатилган Бомдодни вактини кандай аниклаш мумкин. Шуни тушинтириб берсангиз.5. Агар беш вакт намозни кайсисини булса хам вактидан олдин укиса жавоби кандай булади?6. Куча куйда хозир хар хил кизлар хар хил кийимларда юрибди. Агар бехосдан ушаларнинг аврат жойларига кузингиз тушиб колса нима булади. Хозирда шахарда бунака кизлар сони анча ошиб кетган.Аллох сиздан рози булсин, хурмат ила каминаи камтарин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. - Эр-хотин орасидаги бу каби мажороларга аввал жавоб берилган. Топиб ўқинглар.2. - Битта қазо намозга ҳам азон ва иқома айтилади. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиққан эдилар. Бас, Бомдод намозидан ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар. У зот алайҳисалоту вассалом: «Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар», дедилар.Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айтдирдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, икки ракъат фажр (Бомдоднинг суннати) намозини ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айтдирлар ва уларга Бомдод намозини ўқиб бердилар».Абу Довуд ва Икки Шайх ривоят қилишган.Кўп қазо намозлар бўлса биринчисига ва қолганларига ҳам иккисини айтса бўлади. Ёки қолганларига иқоманинг ёлғиз ўзини айтилади.Бир неча қазо намозларни бирин кетин ўқилаётган бўлса, ҳар бирига алоҳида азон ва иқома айтса ҳам, биринчисига азон ва иқома, қолганларига фақат иқома айтса ҳам бўлади.Имом Термизий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Хандақ куни Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан тўрт намоз ўтиб кетди. Ҳаттоки кечадан ҳам Аллоҳ хоҳлаганича ўтиб кетди. У зот Билолга амр қилдилар. У азон айтди. Кейин иқома айтди. Пешинни ўқидилар. Кейин иқома айтди. Асрни ўқидилар. Кейин иқома айтди. Шомни ўқидилар. Кейин иқома айтди. Хуфтонни ўқидилар».3. - Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Саҳобаи киромлар жамоатни ҳижратдан кейин шариатга киритилганига ижмоъ қилганлар.Аввалги кишлар ўзларига жамоатнинг такбири таҳримасидан қолсалар уч кун, жамоатдан қолсалар етти кун таъзия эълон қилар эдилар.Жамоат билан намоз ўқишнинг ҳикматлари кўп;Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради. Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган муҳим омилдир. Намозда ким бўлишидан қатъий назар, бир жойда, бир сафда туради, бир хил амални бажаради ва бир Аллоҳга банда эканликлари изҳор қилинади. Жамоат намози мусулмонларнинг сафлари бир, гап - сўзлари бир эканини кўрсатади. Намозда жамоат шаклида имомга бўйсиниш, бир мақсадга йўналиш кўринишлари номаён бўлади.Жамоат намози орқали мусулмонлар бир бирлари билан танишиб, унсу улфат орттирадилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга одатланадилар. Улар жамоат намози туфайли бир-бирларининг ҳолларидан хабар оладилар. Ичларида бемор, мазлум, ҳожандмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар. Жамоат намозида қатнашувчилар бир-бирларига ёрдам бериш билан бирга хатоларини ҳам тузатадилар ва бошқа кўплаб ўз жамиятлари учун керакли ишларни амалга оширадилар.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир қанча одамларни йўқ бўлганини билиб: «Батаҳқиқ, мен бир кишини одамларга намозга ўтиб беришни амир қилиб, ўзим хилоф қилиб намозга келмаётганларга бориб, уларнинг уйларига ўтин қалаб туриб устларидан ёқиб юборишни қасд қилдим. Агар бирлари семиз гўштли суякни топсалар, унга ҳозир бўлар эдилар», дедилар. Яъни, хуфтонга, демоқчилар.Бешовлари ривоят қилган.Абу Дардаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қишлоқдами, саҳродами уч киши бўлса-ю, улар ичида жамоат намози қоим қилинмаса, албатта, шайтон уларга эга чиқар. Жамоатни лозим тут. Айрилганни бўри ер», дедилар».Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган. ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.ЖАМОАТ НАМОЗИДАН ҚОЛИШГА УЗРЛАРНофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ибн Умар розияллоҳу анҳу совуқ ва шамолли кечада намозга азон айтди. Сўнгра: «Огоҳ бўлинглар! Ўз жойларингизда намоз ўқинглар!» деди. Кейин эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам совуқ ва ёмғирли кеча бўлса муаззинга: Огоҳ бўлинглар! Ўз жойларингизда намоз ўқинглар!» дейишни амр қилар эдилар», деди».Учовлари ривоят қилган.Демак, қаттиқ совуқ, бўронли ва ёмғир-қорли кечаларда жамоат билан намоз қилмаса узр қабул экан.Маҳмуд ибн Робеъ розияллоҳу анҳу айтадилар: «Итбон ибн Молик ўз қавмига имомлик қилар эди. Унинг кўзи ожиз эди. Бас, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Албатта, зулмат, сел бўлиб туради, мен эса кўзи ожиз одамман. Эй, Аллоҳнинг Расули, менга уйимдан бир маконда намоз ўқиб беринг, ўша жойни намозгоҳ қилиб оламан», деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уникига келдилар ва: «Қаерда намоз ўқиб беришимни хоҳлайсан?» дедилар. У уйидаги бир жойга ишора қилди. Бас, У зот ўша жойда намоз ўқидилар».Икки шайх ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Сел кетиши жамоатга бормасликка узр бўлиши.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким нидо қилувчи – муаззинни – эшитсаю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар». «Узр нимадир?» дейилди. У зот: «Хавф ва беморлик», дедилар»Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.Олдинги ҳадисда келган жамоат намозига бормаслик учун бўладиган узрларга бу ҳадисда икки узр қўшилмоқда:1. Хавф.Агар инсон душман, йиртқич ҳайвон, ёнғин ёки шунга ўхшаш нарсалардан хавфу-хатарда бўлса жамоат намозига бормаса узри мақбул.2. Беморлик.Бемор инсон ҳам маъзур ҳисобланади. Чунки, унинг жамоат намозига боришида машаққат бор. Ислом дини одамларга машаққат бўлишини хоҳламайди. Мазкур узрлари йўқ инсонлар, албатта, жамоат намозига боришлари керак. Бормасликлари мутлақо мумкин эмас. Жумладан, сизга ўхшаб уйига азоннинг овози етмайдиганлар ҳам.4. - Ўша тақвимда кўрсатилган вақт Бомдод намозининг айни вақтидир. Яъни, мазкур намознинг вақти тонг отгандан бошланиб қуёш чиқишида тугайди.Бомдоднинг вақти уфқда кўндаланг бўлган фажрдан бошлаб то қуёш чиққунчадир.Бу жумладаги «уфқда кўндаланг бўлган фажр»дан мурод субҳи содиқдир. Бундан олдин узунасига, бўрининг думига ўхшаб отадиган субҳи козиб эмаслиги шундан билиб оламиз. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарликларингиздан Билолнинг азони ҳам, уфқда бундоқ бўлиб кўтарилган оқлик ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи, мана бундоқ бўлиб ёйилгунча (бўлаверади)», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Термизийнинг лафзида: «Саҳарликларингиздан сизни Билолнинг азони ҳам, баландга кўтарилган фажр ҳам манъ қилмасин. Лекин уфқга ёйилган фажр бўлса (бўлади)», дейилган.Тонг отиш пайти икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда ёруғлик пастдан юқорига кўтарилади, буни субҳи козиб ёки фажри козиб дейилади. Яъни, ёлғончи тонг дегани. Ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра ўша субҳи козиб вақтида саҳарлик вақти тугамаган бўлади. Иккинчи босқич эса, ёруғликнинг уфқ бўйлаб кўндаланига тарқалиши билан бўлади. Буни субҳи содиқ ёки фажри содиқ, яъни, рост тонг, дейилади. Ана шунда оғизни беркитиш вақти кирган бўлади. Ундан кейин саҳарлик қилиш мумкин эмас. балки Бомдод намозининг вақти кирган бўлади.Бомдод намозининг охирги вақти қочонлигига далил.Аллоҳ таоло «Тоҳо» сурасида:«Роббингга қуёш чиқишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт», деган (130-оят).Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. Бас у зот: «Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча…», дедилар.Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Фажрни оқарганда бошлаш мустаҳабдир. Токи қирқ оятни тартил қилишга ва таҳорати йўқлиги зоҳир бўлиб қолса, яна қайтаришга имкон бўлсин.Яъни, Бомдод намозини ўқишни тонг оқариб қолганда бошлаш мустаҳабдир. Бу вақтни шундай тартибга солиш керакки, намозни ният қилиб зам сурага қирқ оятни шошилмай тартил билан ўқиб бўлгандан кейин ҳам таҳоратсиз одам таҳорат қилиб келиб намозни янгитдан бошлаб яна қирқ оятни тартил қилиб намозини тугатгунча қуёш чиқмайдиган бўлиши лозим.Имом Насаий Рофеъ ибн Хадийж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Бомдодни тонг оқарганда ўқинглар», деганлар.Маҳмуд ибн Лубайд ўзининг қавмидан бўлган ансорийлардан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Модомики, Бомдодни тонг оқарганда ўқисангиз, унинг ажри улуғдир», деганлар. 5. - Вақтидан олдин ўқилган намоз ўрин ўтмайди.6. - Бехосдан тушган назар учун киши гуноҳкор бўлмайди.Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, У зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар».Бешовларидан Бухорий ривоят қилмаган.Номаҳрам шахсга қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо, ноқасддан назар тушиб қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Аммо, ушбу ҳадиси шарифда баён қилинганидек, дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарти билан. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унитмасликлари лозим.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас, дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Биринчи назар, номаҳрамга тўсатдан тушгани учун зарарсиз ҳисобланади, гуноҳ бўлмайди. Аммо ундан кейин яна қайта назар солишни тўсатдан, деб бўлмайди, буниси қасддан бўлган бўлади ва гуноҳ ҳисобланади.Ушбу, таълимотлар ҳам Ислом жамиятини пок сақлаш йигит-қиз ва эркак-аёлларни турли ношаръий ишлардан, улардан келиб чиқадиган нохуш оқибатлардан сақлаш учун келгандир. Ислом шариати ҳукми бўйича эркак кишининг аёлларнинг йўлини тўсиши, тегажоқлик қилиш, гап отиши у ёқда турсин пинҳона назар солиши ҳам ҳаром ҳисобланади. Бу ҳиёнат ҳисобланади.
30 Апрел 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз