Пиво ҳақида

Ассалому алайкум! Ёш қариндошим пиво ичишни бошлабди, ҳаромлигини тушунтирсам “мен ҳар куни ичмаяпман, онда-сонда ичяпман, устига устак, ароқ ичмаяпманку, пиво унчалик ҳаром эмас” деди. Илтимос пивонинг қанчалик ҳаромлиги ҳақида маълумот берсангизлар. Жавобингизни ўзига ўқитардим, зора бу йўлдан қайтса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар маст қилса жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади : آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝ Яна У Олий Зот: «Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар шайтон амалидан бўлмиш ифлосликдир. Бас, ундан четланинг. Шоядки, зафар топсангиз», деган («Моида» сураси, 90-оят). Шарҳ: Араб тилида «хамр» сўзи «тўсиш», «беркитиш» деган маъноларни англатади. Тановул қилган кишининг ақлига таъсир этадиган, унинг ақлини тўсадиган, беркитадиган, бошқача айтганда, маст қиладиган ҳар бир нарсага хамр дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида: «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир», дейилган. Бундан англашиладики, «Ароқдан бошқа нарсаларни ичса бўлаверадими? Ичмаса, лекин чекса бўладими?» каби саволлар, шунингдек, «Ароқнинг ўзи ҳаром эмас экан-у, маст қилиши ҳаром экан», деганга ўхшаш «шарҳ»ларнинг ҳаммаси ўринсиз ва мантиқсиз гаплардир. Сайтимизнинг "Излаш хизмати"дан пиво деб ёзиб фойдалансангиз, жуда кўп маълумотлар топасиз. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 12:00 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar