Зикрларнинг тартиби
Ассаламу алайкум! Устозлар зикрлар тартибини кўриб беринглар. Мен ҳар куни бамдод намозидан кейин жойимдан турмасдан Астағфируллоҳни 100 марта, Ла иллаҳа иллаллоҳни 100 марта Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат 100 марта, “Субҳаноллоҳи ва биҳамдиҳ”ни 100 марта, “Ихлос” сурасини ҳозирча оз-оздан қилаяпман. Аллоҳ хоҳласа буни ҳам 100 тага етказаман. Мана шу зикрларни тартиби тўғрими? Яна мен мана шу зикрларни тугатганимча қуёш чиқади, икки ракъат намозни ўқишим керакми? Баъзи ҳоларда қуёш чиқмасдан тугатаман. Ўзим ишлайдиган одам бўлганим учун. Илтимос агар савол ноўрин ёки кўп бўлса маъзур тутасизлар. Аллоҳим барчамиздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳазратнинг “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобларидаги вазифалар тартибига қаранг. Валлоҳу аълам.
30 Апрел 2022, 12:22 | Савол-жавоблар | 192 | Бошқа ибодатлар