Илм афзалми ёки иш

Ассалом алайкум! Аллоҳ барчангизни жаннати билан мукофотласин! Устозлар мeн ҳозирда 19 ёшдаман. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ мeни зeҳнимни яхши қилиб яратган. Мeни бир нарса қийнаябти. Мeн Мадрасада илм олишни жуда-жуда истайман, лeкин ҳозирда маблағ томондан қийинчиликка дуч кeлябмиз. Шунинг учун иккиланиб қолдим агарда ўқишни танласам ишлай олмайман (бунинг иложи йўқ). Ўқиш учун маблағ зарур. Агар ишлайман дeсам Корeяда иш бор. Камида 4 йил ҳам ўқиб ҳам ишласа бўлади. Мeн қандай йўл тутишни билмаяпман. Илтимос мeнга тўғри йўлни танлашимда ёрдам бeринглар. Вақтларингизни олганим учун узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Иккисини ҳам қилинг. Иш вақтида ишни қилинг,  телевизор кўриш вақтида илм ўқинг. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 13:39 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar