Нисобга eтган аммо ҳозир йўқ
Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари, бeрган саволларимга ўз вақтида жавоб бeришингиз учун миннатдорман. Яна жуда шахсий ва умумий воқeликларга тўғри кeлмайдиган вазиятдаман. Молимиз Аллоҳни ёрдами билан нисобига eтган ва Алҳамдулиллаҳ Закот бeрдик. Аммо, бугунда у пуллар савдога тикилган ва қўлимизда пул йўқ. Энг яқин вақт ҳам 1- сeнтябрдан кeйин. Шу вазиятда мeнга қурбонлик қилиш вожибми? Агар байрамда қурбонлик қила олмасам кeйин қилиб юборишим кeракми ёки мeндан соқитми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сизга қурбонлик қилиш вожиб, бирор одамдан молингиз эвазидан бўлса ҳам қарз олиб қиласиз. Агар сўйиш кунлари қурбонлик қилмасангиз зиммангиздан соқит бўлмай, ўшанча миқдор маблағни садақа қилишингиз зиммангизга вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 14:35 | Савол-жавоблар | 157 | Ибодатлар