Соч ва соқолни бўяш ҳақида
Ассалому алайкум! Мен чет давлатида яшайман. Бу ерда баъзи бир ҳожилар (еркаклар) ўз соқолари ва сочларини қандайдир сариқ буёқ билан бўяшади. Сочини ва соқолини бўягани шундай маълум бўлиб туради. Саволим шундан иборатки: Эркакларга мана шундай бўяниш бизни динда мумкинми? Бу иш гуноҳ эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! وَأُتِيَ بِأَبِي قُحَافَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَوْمَ فَتْحِ مَكَّةَ وَرَأْسُهُ وَلِحْيَتُهُ كَالثَّغَامَةِ بَيَاضًا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: غَيِّرُوا هَذَا بِشَيْءٍ وَاجْتَنِبُوا السَّوَادَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ Макка фатҳи куни Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳу олиб келинди. Унинг соч-соқоли худди сағомадек оппоқ эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни бирор нарса ила ўзгартиринглар. Қорадан четланинглар», дедилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Шарҳ: Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳу – ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг оталаридир. У киши мўмин-мусулмон бўлишларига қарамай, ўта қариликлари ва кўзлари кўрмаслиги сабабидан ҳижрат қила олмай Маккаи Мукаррамада қолиб кетган эдилар. Маккаи Мукаррама фатҳ этилган куни Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳуни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига зиёратга кўтариб олиб келишган. Шунинг учун ҳам, ушбу ривоятда: «Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳуни Макка фат-ҳи куни олиб келинди», дейилмоқда. «Унинг соч-соқоли худди сағомадек оппоқ эди». «Сағома» гули ҳам, меваси ҳам оппоқ бўладиган ўсимлик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни бирор нарса ила ўзгартиринглар. Қорадан четланинглар», дедилар». Аслида кўпинча соч-соқолнинг оқи ҳинно (хина) билан ўзгартирилади. Шунинг учун баъзан соч бўяш дейишнинг ўрнига сочни ҳиннолаш ҳам дейилади. Лекин ҳиннодан бошқа нарса билан бўлса хам жоиз. Фақат қора рангга бўялмаса бўлди. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам.
30 Апрел 2022, 15:51 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар