Ёлгон келишув

Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, мен тадбиркорлик билан шуғулланаман. Бир ўртоғим менга бир иш таклиф қилди. Унинг гапига кўра бу ишдан тушадиган фойда уч миллион бўлиб, уни тенг ярми сенга деди. Мен рози бўлдим, икки уч йил вақт ўтиб, ўртоғим алдаганини эшитиб қолдим. Ўзидан сўраганимда менга ёлғон гапиргани ва ўша фойда 25 миллион бўлганини айтди. Ҳаққимни сўраб борганимда, бировда уни ҳаққи борлигини ва ўшани олса беришини айтди. Агар мен уни шартига кўнмай, ўзимни талабимни қўйсам унга зулм қилиб қўймайманми?
2). Агар мен уни ёлғон келишувини асос қилиб пулни ярмини эмас бутунича беришини талаб қилсам, уни ҳаққини еб қўймайманми? Чунки мени молиявий холатим уникидан анча оғир, уни шароити яхши.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! У кишининг шароити яхши бўлса ҳам сиз ўзингизга тегишли бўлган ҳақни олишингиз жоиз. Ортиғи ҳаром. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 17:29 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar