АЁЛЛАР ТУГРИСИДА АЙРИМ САВОЛЛАР

Ассалому алайкум мухтарам устоз! Мен мухлисингиз Чустлик Умиджонман.Сизга оилавий ва аёллар тугрисида саволларим бор эди.1. Мен уйланганман, 2 нафар углим бор, хали балогатга етишмаган, кейинги энди 3 ойлик булди. Аёлим узи феъли яхши аёл, лекин намоз укимайди. Аёлимни намозга кандай тартибда буюрсам булади. Буни узига хос йуллари борми. Уриб мажбурлашга мени кузим киймайди. Табиатан кунглим юмшок. Маслахатингизга ва тавсияларингизга мухтожман.2. Хозирги холатдан хабарингиз бор, аёллар кийинишда, безанишда шариат чегарасидан чикиб кетишмокда. Кучаларда юриш биз эркакларга кийин булиб колди. Каерга караманг, ярим ялангоч, очик-сочик киз аёлларни курасиз. Шундай шароитда кузни уларга карамасликдан кандай асраш мумкин. Бунинг тажрибадан утган йул-йуриклари борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Хотинингизга яхшилик билан насийҳат қилишда давом этинг. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, У зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар».Бешовларидан Бухорий ривоят қилмаган.Номаҳрам шахсга қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо, ноқасддан назар тушиб қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Аммо, ушбу ҳадиси шарифда баён қилинганидек, дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарти билан. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унитмасликлари лозим.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас, дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Биринчи назар, номаҳрамга тўсатдан тушгани учун зарарсиз ҳисобланади, гуноҳ бўлмайди. Аммо ундан кейин яна қайта назар солишни тўсатдан, деб бўлмайди, буниси қасддан бўлган бўлади ва гуноҳ ҳисобланади.

30 Апрел 2022, 17:51 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar