Таомланиш ҳақида

Ассалому алайкум! Бир ҳадисда «Аллоҳ учун кучсиз мўминдан кучли мўмин афзалроқ» дeйилган. Бошқа ҳадисда «Одам тўлдирадиган қозонларнинг энг ёмони қориндир» дeйилган. Ва яна бошқаларида кам таомланишга тарғиб қилинган. Инсон бақувват кучли бўлиши учун кўп таом eйиши кeрак-ку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бақувват бўлиш учун кўп таом ейиш эмас, меъёрда еб, еганини ибодатга сарфлаш керак. Еб олиб уни сингдириш учун яна сингдирувчи ичимлик ичиш ҳам эмас. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 18:02 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar