Ғусл ҳақидаги жавоб

Ассалому алайкум! Устозлар мени 1001 саволга жавоб жуда каттик ўйлантириб қўйди. Эр ва аёли яқинликдан сўнг аёл киши ғусл қилганда соч қисмини бутунлай ювиши керакми ёки сочни тепага ўраб масҳ тортиши кифоями? Менга куёв жўра дўстим аёл кишига масҳ кифоя деган эди. Агар масҳ кифоя бўлмаса шу пайтгача аёлимнинг ғусли мукаммал бўлмаган бўладими? Яъни у масҳ тортар эди. Жунуб ҳолида намоз ўқиган бўладими? Шундай яъни жунубликда намоз ўқилган бўлса нима қилишимиз керак? Каффорот аёлимнинг зиммасига вожиб бўладими ёки мени?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Куёв жўрангиз масалани билмас экан. Фиқҳий масалаларни куёв жўрадан эмас, балки аҳли илмлардан сўралади. Тутилган рўзаларга зазар йўқ, каффарат ҳам йўқ, лекин намозлар қайта ўқилади. Мабодо ғусл қилганидан кейин алоҳида сочини ўзини ювган бўлса ҳам, фақат ўшандан кейинги намозларини қайта ўқимаслиги мумкин. Чунки ғуслда амаллар пайдар-пай бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 18:24 | Савол-жавоблар | 199 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar