Оиласига ҳаром едирса

Ассалому алайкум! Устозлар, эр ҳаром йўл билан уйга нарса олиб кириб, боллари ва хотинига eдирса, бунинг гуноҳи эрни бўйнидами?  Хотин ва боллари истeмол қилса бўладими? Иккланиб қолдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Хотин ҳалол йўлдан ризқ топишга ҳаракат қилиш керак. Ҳеч қандай чораси бўлмаса ўлмай қоладиган даражада ейишга рухсат бор. Гуноҳи эрнинг зиммасига бўлади. Аввалда оналаримиз эрларини ишга-кўчага чиқараётиб “Биз бу дунёнинг очлиги-йўқчилигига сабр қила оламиз, лекин дўзахнинг ўтига сабр қилолмаймиз. Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинг, ҳалолдан топинг” деб чиқаришар экан. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 19:30 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar