Майитнинг қарзи

Ассалому алайкум! Менда Қарз масаласига оид саволлар бор. Куни кеча бир кo‘рсатувда Қарз масаласи кo‘тарилди. Шунда бир ахли илм киши бир Хадисни келтирдилар. "Расулуллох алайхи вассалам бир кишининг жанозасини ўқимоқчи бo‘латуриб: "Бу кишининг қарзи бормиди?" деб сo‘радилар. Кимдур: "Ха 2 дирхам қарзи бор эди" деб жавоб берганди, "Мен унинг жанозасини ўқий олмайман" деб кетмоқчи бo‘либ турганларида, бир сахобий "Мен унинг қарзини бo‘йнимга оламан ё Расулуллох" деб айтдилар. Шунда Расулуллох алайҳи вассалам: "Сизлар кафил бўлинг, у майитнинг қарзини бўйнига олди, энди қарзни у тo‘лайди" деб жанозани o‘злари o‘қидилар. Орадан бир кун o‘тиб Расуллулох халиги сахобага: "Қарзни тo‘ладингми?" дедилар. Шунда халиги сахоба: "Йo‘қ, ёдимдан кo‘тарилибди" деб жавоб бердилар. Эртаси куни хам шу ахвол. Ва нихоят 3-кун халиги сахоба: "3-куни хам Расулуллох сo‘расалар қандай йo‘қ дейман?" деб хижолат бo‘либ қарзни тo‘лабдилар ва Расулуллохни олдиларига отланибтилар. Олдиларига келиб энди қарзни тo‘лаганликларини айтмоқчи бўганларида, Расулуллох: "Ха қарзни тўлабсанда" дедилар. Шунда халиги сахоба хайрон бўлиб: "Ё Аллоҳнинг расули сиз буни кимдан эшитингиз?" деганларида, Расулуллох: "Сен бўйнинга олган қарзни тo‘лагунингча халиги майит қабрда занжирбанд бўлиб ётганди. Сен қарзни тўлашинг билан у озод бўлди" дедилар. Агар сахих бўлса, вафот эткан одамни қарзини бўйнига олган одам ўша қарзни тo‘ламагунча майит қабрда азобланаверадими? Ахир халиги одам хамма қарз мени зиммамда дедику? Мени поччам оламдан o‘тдилар. Жанозада имомни майитни қарзи, олди-бердиси бўлса бўйнига ким олади деган саволига поччамни укалари мен оламан деб айтдилар. Аммо жанозадан 2-3 кун ўтиб, почамни қарзларини бўйнига олган укаси эмас, поччамни аёллари (холам) тўладилар. Хозир энди савол туғилмоқда? Ахир хаммани гувохлигида "Мен бўйнимга олдим, мен тўлайман" деган ука эмас, майитнинг аёли тo‘лади хамма қарзни. Бу дегани энди ука ўша тo‘ланган пулни миқдорини келинойисига бериши керакми? Ёки мухими майитни қарзи тo‘ланганлигими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Асосий нарса зиммасига олиш эмас, балки маййитни зиммасидан соқит қилиш. Тўланмагунча жаннатга киролмайди. Қарзни маййитнинг меросидан тўланади. Кимдир мен бўйнимга оламан дейишни ўзи билан маййит қутилмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 23:12 | Савол-жавоблар | 185 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar