Фаришталар ва шайтон
Ассалому алайкум! Сийрат дарсларини эшитишда ушбу маълумотларга дуч кeлдим: Мадинага ҳижрат вақтида Дорун надвада мушриклар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш рeжасини тузишда, шайтон ҳам уларга маслаҳат бeргани кeлади. Иккинчи ақаба байъатида Ясрибликлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга у зотни ҳар қанақанги душмандан муҳофаза қилишга байъат бeришганида, шайтон бу ҳақида бақириб маккаликларга ва ҳажга кeлганларга хабар бeради. Мушриклар Бадрга бориш-бормасликни муҳокама қилиб туришганида шайтон Суроқа ибн Молик кўринишида уларга маслаҳат бeриш учун кeлади. Бадр ғазотида Жаброил алайҳиссалом мингта фаришта билан мусулмонларга ёрдам бeриш учун тушади.
Шу маълумотлар саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! فلما بايعنا رسول الله صلى الله عليه وسلم صرخ الشيطان من رأس العقبة بأنفذ صوت سمعته قط : يا أهل الجباجب - والجباجب : المنازل - هل لكم في مذمَّم والصُّباة معه ، قد اجتمعوا على حربكم . قال : فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : هذا أزبّ العقبة ، هذا ابن أزيب Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилгач, Ақобанинг бош томонидан Шайтон бор товуши билан: «Эй (Макка) хонадолари мана бу хор одамга ва атрофидаги динидан қайтганларга қарамайсизларми? Улар сизларга қарши жанг қилиш учун жамланишмоқда», деб бақирди. Аниқ уни эшитдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Ибн Узайб исмли шайтон. У ақабадаги илон», дедилар. (Бидоя ван ниҳоя китоби Ибн Касир) Анфол сурасининг 48 оятида ҳам Шайтон одам суратида Макка мушрикларининг олдига келиб уларни мусулмонларга қарши уруш учун тарғиб қилгани қуйидагияа баён қилинган: وَإِذْ زَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ أَعْمَالَهُمْ وَقَالَ لَا غَالِبَ لَكُمُ الْيَوْمَ مِنَ النَّاسِ وَإِنِّي جَارٌ لَكُمْ فَلَمَّا تَرَاءَتِ الْفِئَتَانِ نَكَصَ عَلَى عَقِبَيْهِ وَقَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِنْكُمْ إِنِّي أَرَى مَا لَا تَرَوْنَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ وَاللَّهُ شَدِيدُ الْعِقَابِ «Ўшанда шайтон уларга (мушрикларга) қилаётган ишларини зийнатли қилиб кўрсатиб: «Бу кун одамлар ичида сизларга ғолиб келадигани йўқ. Мана, мен ёнингиздадирман!» – деди. Икки тўп (лашкарлар) тўқнашганда эса (шайтон) ортига чекиниб: «Мен сизлардан безорман. Мен сизлар кўрмаган нарсани кўраяпман*. Мен Аллоҳдан қўрқаман. Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир», – деди». Фаришталарнинг тушиш ҳам Қуръонда баён қилиниб шундай дейилган: إِذْ تَسْتَغِيثُونَ رَبَّكُمْ فَاسْتَجَابَ لَكُمْ أَنِّي مُمِدُّكُمْ بِأَلْفٍ مِنَ الْمَلَائِكَةِ مُرْدِفِينَ «Раббингизга (ёрдам сўраб) фарёд қилганингизда: «Мен сизларга кетма-кет (келувчи) минг нафар фаришта билан мадад берувчидирман», – деб (дуоингизни) ижобат этганини эслангиз!» Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда эса: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَوْمَ بَدْرٍ: «هَذَا جِبْرِيلُ، آخِذٌ بِرَأْسِ فَرَسِهِ، عَلَيْهِ أَدَاةُ الْحَرْبِ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр куни: «Мана Жаброил, отининг бошини ушлаб турибди. Эгнида жанг аслаҳалари», дедилар». Хулоса қилиб айтганда сиз ўқиган маълумотлар сийрат ва тафсир китобларида келган саҳиҳ маълумот ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 20:03 | Савол-жавоблар | 177 | Сийрат ва тарих