Жойнамозлар ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли "Зикр ахлидан суранг" хайати аъзолари, сизларга қуйидаги савол билан мурожат қилмокчиман: интернет-Ёу Тубе тармоқларида бир қирғиз муслима жойнамозидаги Ислом дини душманлари белгилари (сатанизм) шайтон шохлари, пирамида, масонлар белгилари каби белгиларни кўриб қолганлиги айтилган видео ролик тарқалган. Билдирган фикрлари қанчалик хақиқатга яқин? Агар рост айтаётган бўлса, шу жойнамозларда ўқилган намозлар нима бўлади? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Тўлиқ бўлмасада ҳақиқат бор. Уларда ўқилган намоз адо бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:03 | Савол-жавоблар | 148 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar