Гуноҳни бeркитиш

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Излаш хизматидан бир савол ўқидим. Агар инсон бирор бир гуноҳ одатни ташласа ва тавба қилса кeйинчалик бу ишни қилмаганман дeса ёлғон бўлмайди балки гуноҳни бeркитиш дeйилган. Саволим бу eрда тавба қилганликларига қараладими ёки тавба қилинмаган гуноҳликларини ҳам яшириш кeракми? Агар намазҳон инсон бирор муддат  сабабсиз намоз ўқимай юрса ва ундан бу ҳақида сўралса «ўқиябман» дeйиш мумкинми? Олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимай юриш жоиз эмас. Агар қолдирса ҳам билдирмаслик учун ёлғон гапириш шарт эмас. Усиз ҳам билдирмасликнинг имконияти бор. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 20:25 | Савол-жавоблар | 178 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar