Эримнинг бу гапидан кейин нима қилай
Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга бир ярим йил бўлди. Тўйдан 2ой ўтиб ҳомиладор бўлдим. 3ойдан кейин эрим ишлагани чет элга кеттила ҳомилам 7ойлик бўлганида бази сабабларга кўра боламни оператсаия қилиб олишга тўғри келди 10кун яшаб вафот этди ўғлим. Жуда қаттиқ тушкунликка тушиб қолдим. Шундан кейин уйдагилани менга муомаласи ўзгара бошлади айниқса қайнонам менга қарши бўлиб қолди. Менга тухматлар ёлғон бўхтонлар ҳам қилиб бошлашди. Бу гапларга чидай олмай ота онамни уйига кетишга мажбур бўлдим 4ойдан буён шу ердаман. Яқинда араб тилини ўргатадиган курс очилди. Мен ўрганяпман ўш ерга бориб 1йилдан ошди эримни чет элга кетганига менга умуман пул бермайди турмуш ўртоғим намоз ўқимайди кўп ёлғон гапириб туради. Аввалига эрим рухсат берди ўрганишимга ҳозир эса "бормайсан ўрганмайсан борсанг мен сендан рози эмасман" деб қолди. Ўзим уйда ўтириб тикувчилик қиламан намоз ўқийман нафл рўзаларини тутиб тураман. Турмуш ўртоғимга қанча тушунтирмайин кўнмадилар араб тилини ўрганишимга, кейин "талоқсан" деб смс хабар юбордила. Бизни ўртамизга талоқ тушдими? Ўқиган намозим олятган илмим қабул бўлмайдими? Нафл рўзасини тутишда эримдан рухсат сўрайми? Фарзандим ўлган бўлса ҳам унга талоқни тасири борми? Мен қандан йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга талоқ тушган. Иддангиз тугаши билан эрингиз билан ўртангизда никоҳ қолмайди. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 20:47 | Савол-жавоблар | 159 | Аёлларга оид масалалар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга талоқ тушган. Иддангиз тугаши билан эрингиз билан ўртангизда никоҳ қолмайди. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 20:47 | Савол-жавоблар | 159 | Аёлларга оид масалалар