Фарз намози

Ассалому алайкум шайх хазратлари.Сизга узим ва бир неча биродарларим номидан рухсатингиз билан савол ёзмокчиман.Масжидда имом домла хуфтон намозида иккинчи ракаатдан кейин туриб кетди ва оркадан лукмани эшитиб яна кайта утириб олди.Номозни охирида саждаи сахв билан тугатди.Намоздан кейин айрим кишилар намозни кайта укишни таклиф килди,аммо бир икки кишини гапи билан кайта укилмади.Савол:Ушбу холатда кандай йул тутиш керак.Имомни оёклари тик булган экан.Буни ахамияти борми?Кичик саволлар берганим учун минг бор узр сурайман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мен кўрмасам қандай айтаман. Оёқлари тик бўлди деганингиз билан иш битмайди. Умумий ҳолатга қаралади. Тик турганга яқин бўлса, сиз айтган ҳолатда намозни қайта ўқиш керак бўлади. Имом ўзини тик турмаган ҳисоблаган бўлсалар керак.

30 Апрел 2022, 20:58 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar