Христианларни охирати ҳақида
Ассалому алайкум! Мени жуда кўпдан бери бир савол ўйлантиради. Шу саволимни тушунтириб етказишга харакат қиламан. Агар христиан, буддавий ёки шунга ўхшаш диндагилар хаёти давомида хамма билан яхши муомула қилиб, уйсизларга бева-бечораларга ёрдам қилиб, хайрия амалларини бажариб юрса, беморларга хаётга қайтиши учун операцияларига пул берса хуллас яхши инсон бўлса хам жаннатга кирмайдими? Дейлик у инсон Ислом дини тўғрисида аниқ тасаввурга эга эмас, чунки у бошқа диндаги оилада туғилди ва унга шу дин асосида тарбия берилди. Ислом динига атай қилганиданмас, шунчаки Ислом ҳақида хабари йўқлигидан киролмади. Яъни унга кимдир ўргатмади ёки тавсия қилмади. Ундай одамларнинг ўлганидан кейинги тақдири қизиктиради. Боринг ана хиндулар, ўрмонларда цивилизациядан умуман йироқдаги қабилаларнинг тақдири қандай бўлади? Улар исломдан умуман хабарсизку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Исро” сураси 15-оятида марҳамат қилади: وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولاً«Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз».Инсонга ақл, фаросат берганимиздан кейин, дунёдаги қудратимизга, Холиқ, Мудаббир ва Розиқ эканимизга далолат этувчи мўъжизаларга қараб тўғри йўлни танлаб, Бизга иймон келтириб, ибодат этишини фарз қилиб, бажарилмаса, жазолашни жорий қилсак, ҳаққимиз бор эди. Аммо бундай қилмадик. Бандаларимизга раҳм қилдик. Мазкур нарсалар устига, яна огоҳлантирувчи, эслатувчи пайғамбар юборишни ҳам ирода этдик. Пайғамбар огоҳлантирганидан кейин ҳам иймон ва Ислом йўлини танламаганларни азоблашга аҳд этдик. Пайғамбар ва унинг даъвати етмаганларни эса азобламасликка қарор қилдик.
Қолаверса ўша жойларда неча юз йилдан бери масжидлар борлиги ҳаммага маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам عن المقداد بن الأسود رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: لا يبقى على ظهر الأرض بيت مَدَرٍ، ولا وَبَرٍ، إلَّا أدخله الله كلمة الإسلام، بِعزِّ عَزِيزٍ، أو ذُلِّ ذَلِيلٍ، إمَّا يُعِزُّهم الله، فيجعلهم من أهلها، أو يُذِلهُّم، فيدينون لهاМиқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ер юзида лойдан қилинган ёки юнгдан қилинган бирорта ҳам уй қолмасдан албатта-албатта Аллоҳ унга ислом калимасини киргизади. Азиз азиз бўлади, хор хор бўлади. Аллоҳ уларни азиз қилади ва ислом калимасининг аҳлидан қилади ёки уларни хор қилиб улар ислом калимасига албатта бўйинсунадилар” деяётганларини эшитдим” деганлар.
Яна бошқа бир ҳадисларида ислом калимаси кирмаган бирорта ҳам хонадон қолмаслигини, ҳатто қаерга тун ва кун етиб борса ўша ерга ҳам ислом етиб боришини айтганлар. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 22:58 | Савол-жавоблар | 153 | Бошқа ибодатлар