Сўрашнинг ўзи етарлими?
Ассалому алайкум! Миллий таомлар ошхонасида овқатланишдан олдин официантдан ишлатиладиган гўшт ҳалолми деб сўраб, ижобий жавоб олганимиздан кейин буюртма бердик. Шу саволни ўзи кифоями? Бир дўстим кўп ошхонлар арзон тушади деб Польша ва Россиядан келаётган мол гўштини ишлатишади, сотиш учун сенга ҳалол деяверади деб иштахамизни бўғди. Биз қандай йўл тутайлик? Молни кўз олдимизда сўй деёлмаймизку…
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шу сўрашлар пайдо бўлганидан буён қассоблар гўштини ўтиши мақсадида ҳам “Бисмиллаҳ”ни айтиб сўядиган бўлиб қолишди. Ошхоналарда ҳам сўрашни, суриштиришни ва тагига етишни давом эттирилса улар ҳам эътибор қаратишадиган бўлишади. Бир вақтлар аҳли китоблар мусулмонлар гўштларини сотиб олиш учун “Бисмиллаҳ”ни айтиб сўядиган одатида бўлишган. Сиз сўраган нарса гувоҳлик ҳисобланади. Гувоҳлиги қабул бўлиши учун икки эркак ёки битта эркак ва икки аёлнинг бўлиши ҳамда адолатли бўлишлари керак. Ёлғондан таб тортмайдиган ва ёлғондан гувоҳлик берадиган одамларнинг гувоҳликлари ўтмайди. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 22:58 | Савол-жавоблар | 180 | Ҳалол ва ҳаром