Ўғрини ўлдириб қўйса

Бир мусулмонни уйига ўғри тушса ва уй эгаси мулкини химоя қиламан дeб ўлса нима бўлади? Агар уй эгаси уйига тушган ўғрини ўлдириб қўйса ҳукми нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
  Ҳолатни ўрганиш керак. Иш у даражага борадиганмиди ёки ундан ози билан ҳам битармиди. Ҳар бир кирган ўғрини ўлдириб қўйиш деган нарса йўқ. Жонини сақлаш мақсадида бирор иш қилиб ўлимга сабаб бўлса, ўзи билан Аллоҳ таолонинг ўртасида қиёматда жавоб бера оладиган бўлиши керак. Бу каби ишлар қози томонидан ҳал қилинади. Аммо ҳозирги кунда буни аниқлашнинг иложи мушкул. Чунки бу ташқарида ўлдириб, уйимга ўғриликка тушганди деб баҳона қилишга олиб бориб қўяди. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 02:04 | Савол-жавоблар | 151 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar