Оёқ букилмаганда намоз
Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли жамоаси, маълумки намоз ўқиш қоидасида жойнамоз устида туриш керак. Саволим шундайки менинг онамнинг оёқлари яъни тизза бўғимини буксала оғрийди, шифокорлар букишга рухсат бермаган. Намоз ўқишда оёқни узатиб, ўтириб ўқисалар жоизми? Ҳозирги кунда жойнамозни ерга солиб стулда ўтириб намозларини адо этадилар, лекин оёқларининг оғриғи ҳисобига пешонани жойнамозга текказолмайдилар. Шу ўқишлари тўғрими? Агар нотўғри бўлса тўғри йўл кўрсатсангиз. Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Онангиз бирор курсида ўтириб намоз ўқишлари жоиз. Фақат намозда қиём яъни тик туриш фарз бўлгани учун тик турадиган ҳолатларини туриб ўқишлари керак. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда бу ҳақида батафсил ёзилган. https://islom.uz/view/kursida-otirib-namoz-okish
1 Май 2022, 04:39 | Савол-жавоблар | 157 | Ибодатлар