Тафсири Ҳилол apk

Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг” хаъяти аъзолари. Алҳамдулиллаҳ, мен Аллоҳ қодир қилганича илм ўрганишга ва билганларимга амал қилишга ҳаракат қилмоқдаман. Мен яқинда “ТАФСИРИ ҲИЛОЛ” апк ни Ninestore (9 apps) дан ҳарид қилгандим. Шундан бир иқтибос келтирсам, “Тафсири Ҳилол” дастурининг тўлиқ версияси, Тафсири Ҳилол номли дастурни қуйидаги иловалар орқали, шунингдек Appstore ёки Play Market дан юклаб олишингиз мумкин, дейилибди. Савол: 9 apps дан  харид қилганим тўғрими ёки фақат Appstore ва Play Market дан харид қилишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз дастурни истаган саҳифадан юклаб олишингиз ва ўрнатишингиз мумкин. Харид қилиш вақтида эса тўлов бизни саҳифадан бўлади. Лекин Appstore ёки Play Market дан юклаб олишингизни маслаҳат берамиз, чунки биз фақат дастуримизни шу иккисига жойлаймиз ва у ерда доим энг сўнги нашри бўлади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 05:33 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar