Оғиз очишни кечиктириш
Ассалому алайкум! Ифтор вақти оғиз очаётганда тақвимдаги вақтга қараб ўша минутда очган маъқулми ёки 2-3 минут ўтказиб очган яхшими? Базилар вақтини пойлаб ўша минутида очишади, озгина 2-3 минут сабр қилиб очайлик десам вақтида очиш керак ўтиб кетса бўлмайди дейишяпти. Бу худди оч қолганга ўхшаб қолмайдими? Шунга мен 2-3 минут ўтказтириб очайлик деб бировга озор етказиб қўймайманми? Шу тўғрисида озгина тушунча берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Тажриба қилиб кўриш керак. Белгиланган вақтда қуёш ботиб бўлган бўлса кутиб ўтиришга ҳожат йўқ. Агар кўп қаватли биноларда яшовчилар тақвимда белгиланган вақт кирсада қуёш ботмаганини кўриб туришса ботгунича кутишлари шарт. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 05:46 | Савол-жавоблар | 146 | Рўза