Психологик таъсир
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Айрим психологик китоблар видео роликлар, ёки дунёдан ўтган буюк инсонлар, файласуфлар, психологлар спортчилар ўзларига ҳаётда бир шиор танлаб олади. Масалан: Дейл Карнеги “фақат ўзинг учун яша, хар доим кулиб юр, мени қўлимдан ҳамма иш келади, сен кучлилигингни хис қил” деган. Шу ва шунга ўхшаган шиорларни тарғиб қилишади. Буни одамлар мативация (одамга куч ) беради дейишади ва шу каби шиорлардан бирига амал қилади. Мисол учун психологлар “нимани орзи қилсанг, ўшани хар доим уйлаб юр, мисол учун машинани турсанг ҳам, ётсанг ҳам, юрсанг ҳам ўйлайверсанг, ўша нарсага эга бўласан каби шиорлар, ғоялар бор. Шулар қанчалар тўғри?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўзингиз ёзган ибораларни яна бир ўқиб чиқинг. Ҳаммасида ман-манлик, дунё матоҳи ва шунга ўхшаш мўмин-мусулмон одамга ярашмаган гапларга урғу берилган. Унинг ўрнига Қуръони Карим оятларидан ва ҳадислардан шиор олган минг марта афзал эмасми?!
1 Май 2022, 07:12 | Савол-жавоблар | 174 | Турли саволлар