Пайғамбаримиз алайҳиссалом бош кийимсиз намоз ўқиганмилар?

Ассалому алайкум муҳтарам устоз. Ман шу пайтгача бош кийимсиз намоз ўқиш дуруст эмас деб билардим, лекин бир биродар менга Пайгамбаримиз алайҳиссалом ҳам баъзида бош кийимларини ечиб намоз ўқиганлар, нимага ундай қилдиз деб сўрашганда мандан кейин умматларимга суннат бўлиб қолмасин деган эканлар. Шу ҳадис ҳақиқатта борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гап ҳадисда йўқ. Уни Набий алайҳиссалом айтганлар деган одам У зотга ёлғон тўқиган ва оқибати ўта оғир ишни қилган бўлади.Аллоҳ таолога ва Пайғамбар алайҳиссаломга қасддан ёлғон тўқиш куфрдир.Қуръони Каримда ёлғон ҳақида бир юз олтмиш еттита оят бор.Аллоҳ таоло Наҳл сурасида:«Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир», (105-оят) деган.Аслида, ёлғонни фақат иймонсиз кофирларгина тўқийдилар. Чунки улар ёлғон гапирса, гуноҳ бўлиши, у дунёда азобланиши ҳақида эътиқодда бўлмагани учун ўйламасдан ёлғон тўқийверадилар. Мўминлар эса, ёлғонни катта гуноҳ деб биладилар. Ёлғон гапириш туфайли охиратда азобга дучор бўлишларидан қўрқадилар.Набий алайҳиссалом «ким қасддан менга ёлғон тўқиса, дўзахдаги жойига тайёрланаверсин» деганлар.Дўпписиз намоз ўқиш китобларимизда беодоблик эканлиги қайта-қайта таъкидланган. Ҳозирги кунда ўша бошяланг юрадиганларнинг кўплари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш лозимлиги тўғрисида жуда кўп гапирадилар. Лекин бу борада у зотнинг, саҳобалар, тобеъинлар, уламолар ва ўтган барча азизларимизнинг амалларини эслашни ўзларига эп кўрмайдилар. Агар қараладиган бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобалар, тобеъинлар ва яқин-яқингача барча мусулмонлар-у, уламолар ҳам бошяланг намоз ўқишни ўзларига эп кўрмаганлар. Модомики, салафи солиҳларнинг изларидан эргашишни даъво қилар эканмиз, бошяланг намоз ўқигандан кўра бош кийими билан намоз ўқиш одоб юзасидан афзал эканлигини тушуниб етишимиз лозим.

1 Май 2022, 07:56 | Савол-жавоблар | 136 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar