Мен ҳам гуноҳга шерик бўламанми?
Ассалому алайкум! Ҳозирда аҳолидан газ ва светдан мавжуд бўлган қарздорликни ундириш учун Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган. Қарзини тўлай олмаганларни уйидаги жихозларни мусодара қилиб кетади, у жихозни қайтиб олиш учун қарздан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг фалон баровари тўлаб қайтиб олиш мумкин. Кимдир тўлай олади, кимдир олмайди. Норози бўлиб беради.
Саволим шуки: Мен канселярия моллари сотадиган дўконда ишлайман, ва шу ташкилот бизни дўкондан пул ўтказиш(перечисления) йўли орқали қоғоз ва канселярия моллари олади. Бу қоғозлар кимнингдир уйини куйдириш учун ишлатилади. Бир хадисда ўқигандим ким золимларга ёрдам берса, қиёмат куни шулар билан бирга тирилади. Мени бу қилятган ишим гуноҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аслида газ ва свет кабиларни ишлатиб пулини тўламаганлар золимдир. Агар қарздорлик қилишда тўхмат аралашаётган бўлса, (баъзи бир вилоятларда ходимлар пулини еб истеъмолчи қарздор бўлиб қолаётган экан) тўлатувчилар золим бўлишади. Халқимиз кўрпасига қараб оёқ узатиш деган мақолни ҳали ҳам тўлиқ тушунмаяпти. Агар ишлатиб тўламаётганлар пулларига қараб ишлатса қолганларга зулм қилмаган бўлардилар. Бўлатуриб пулини тўламайдиганлар эса бир неча баробар золимроқдирлар. Аввал сиз ким золимлигини аниқланг. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 08:37 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар