Дўстимнинг эҳсони
Ассалому алайкум! Мeнинг бир дўстим бор. У интeрнeтда футболга пул тикади ва пулларини кўпайтириб ўзига ҳам оиласига ҳам бир тийнини ишлатмай, масжидларга, болалар уйларига ёрдам кeрак бўлганларга бeради. У бу ишни ёрдам бeриш учун қилади. Дўстим намоз ўқийди. Сиздан сўрамоқчи бўлганим шуки унинг бу иши тўғрими ёки нотўғри? Унга савоб ёзиладими ёки гуноҳ? Жавобингиз учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Футболга пул тикиш ҳаром ҳисобланиб, Аллоҳ таоло Қуръони кримда очиқ-ойдин уни ҳаром қилган. Уни ҳалол дейиш куфр ҳисобланади. Ҳаромдан топилган ишни садақот қилишни савобли иш деб билиш ҳам гуноҳ ҳисобланади. Бировнинг дунёси учун инсон ўз охиратини ҳароб қилмаслик керак. Ҳозирги кунда Аллоҳ таолонинг “Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир” деган оятига қанчалар муҳтожмиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:14 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳалол ва ҳаром