Таркибида Е- моддаларини уз ичига олган егуликлар хакида аник жавоб чикдими

Ассалому алайкум мухтарам Устоз. Сизга Е-322 моддаси хусусида берилган саволга жавобингизни укиганмиз. Унга кура сизнинг "[у]ислом фиқҳи академиялари, тиббий илмлар бўйича ислом ташкилоти уламолари ва бугунги кунимизда кўзга кўринган фақиҳларининг мажлислар ўтказиб, маслаҳат ва чуқур таҳлил қилиб ўрганиб чиққандан кейинги хулосаларини сизларга етказишга ҳаракат қиламиз.[/у]" деган жавобни укиган эдик.Мен бу жавобни олгунга кадар узим хам жуда куп изланишлар килдим. Жумладан бу Е-... моддаларини халол-харом деб айтиш учун унинг асли нимадан олинганини аниклаш лозим экан. Масалан Э-322 антиоксидантлар гурухига кириб Е-322 лецитин моддасидир. Лицитин асосан тухум ва жигар гуштининг ёгга бой моддалари, ёнгок, данакли усимликларнинг данакларидан олинар экан. Бундан натижа биз буни аник бир жавоб килиб айтишимиз жуда кийин булиб колмокда. Демак биз шубха билан карётган таомларимиз шубхалигича колаверадими..?Айнан Е-... моддалари хусусида купрок маълумот келган сахифанинг адресини биродарлар учун ёзиб утаман. ҳттп://продобавки.ъом
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сиз айтган нарсаларнинг барчаси - тухум ва жигар гуштининг ёгга бой моддалари, ёнгок, данакли усимликларнинг данаклари – ҳалол нарсаларку яна нимаси шубҳа бўлади?

29 Апрел 2022, 09:14 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar