Ўзимга олиб қолсам бўладими?
Ассалому алайкум! Мен уй олди-сотдиси билан шуғилланаман ва кўпинча олган уйларимни таъмирлаб ё бўлмасам бошқатдан янги иморат қуриб сотиш билан тирикчилигимни ўткизаман. Қурулиш ишлари ва таъмирлаш ишларини яхши тушунганим учун яқин ёру биродарларим ва қариндошларим уй куриб бер, уйимни таъмирлаб бер ё уста топиб бер, ё бўлмасам у махсулот ё бу махсулотни олиб бер деб мурожат қилишади. Албатта мен уларга йўқ демай қўлимдан келганча ёрдам беришга харакат қиламан, яқин биродарим ва қариндошим бўлгани сабабли мен улардан пул сўролмай бепул хизмат қиламан (уста топиб бераман, уйни диззайнини ё планини чизиб бераман, ва бошидан охиригача махсулотини олиб келиб бериб тураман). Саволим шундан иборатки масалан фалон махсулот бозорда айтайлик 100$ турса мен бошқа жойдан арзонроқ 80$ га ўша махсулотни топсам ва олсам 20$ ўзимга олиб қолсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Неча пулга олганингизни очиқ-ойдин айтишингиз керак. Агар уларга қилиб бераётган ишларингиз учун ҳақ олиш ниятингиз бўлса, ишни бошидан очиқ айтиб, бирор нархга келишиб ишни бошланг. Сиз яширинча олаётганингиз ҳалол ҳам бўлмайди баракаси ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 10:37 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром