Аёлларнинг турмак билан рӯмол ӯраши
Ассалому алайкум! Якинда келган жавобингизда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар» деган ривоятни o‘қидим. "Бошлари худди туянинг қийшайган o‘ркачига o‘хшайди" ибораси хозирда жағидан рo‘мол o‘раб юрган аёлларнинг рo‘моллари ичидан сочларини юқорига йиғиштириб, турмак қилиши ҳақида эмасми? Опамдан эшитишим бo‘йича бу турмак шу ривоят асосида башорат қилинган бo‘либ айни шу турмак хақида экан. Шунинг учун хам Арабистон аёллари хижоб ва рo‘молларини фақат o‘зини o‘рашар экан. Мен хам шу йo‘синда рo‘мол o‘райман. Бу гапларни эшитганимдан кейин иккиланиб қолдим. Бу гап қанчалар тo‘ғри? Шу хакида маълумот берсангиз илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. Соч бошдан юқорига кўтарилса шу ҳадис остига киради. Сочни бўйинга ёки орқага йиғиштириб олишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 12:29 | Савол-жавоблар | 155 | Аёлларга оид масалалар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. Соч бошдан юқорига кўтарилса шу ҳадис остига киради. Сочни бўйинга ёки орқага йиғиштириб олишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 12:29 | Савол-жавоблар | 155 | Аёлларга оид масалалар