Уй ижарасидан закот

Ассалому алайкум! Бизни 2 та уйимиз бор. Бирида ўзимиз яшаймиз, иккинчисида эса ижарачилар яшашади. Биз закотни қандай амалга оширишимиз керак? Бир йиллик ижара ҳақини ҳисоблаб нисобга етса шундан закот берамизми ёки шу уйимизнинг тан нархидан закот чиқарамизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин Ин шаа Аллоҳ
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уйни сотиб олишда нима ният билан олинган? Агар тижорий, яъни сотиш мақсадида олинган бўлса уйнинг қийматидан чиқарасиз. Фақат ижарага бериб, вақти келганида ўзларингиз фойдаланиш учун  сотиб олинган бўлса унда умумий пулингиз нисобга етса ижаранинг пулини ҳам қўшиб, ўшандан чиқарасизлар. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 11:19 | Савол-жавоблар | 146 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar