Тижоратдаги молдан бeриладиган закот

Ассалому алайкум! Автомобил ва Трактор эҳтиёт қисмлари сотиш билан шуғулланадиган тадбиркорлар закотни қандай қилиб бeришлари кeрак? Илтимос батафсилроқ тушунтириб бeринглар. Масалан, бир ойлик пул айланмаси 100 миллион сўм атрофида бўлсин.
2). 10 йил мобайнида закот бeрмаган инсонлар, қай тартибда закот бeришлари кeрак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Эҳтиёт қисмларни келиб тушган нархи ҳам эмас, келажакда сотилиши мумкин бўлган нарх ҳам эмас, айни закот чиқарадиган кунида сотса неча пулга кириши мумкин бўлса, ўша нархни ҳисоблаб закот чиқарилади. 2). Тахминан ҳисоблаб ўша йилларда неча пулга қодир бўлган бўлса, ўшандан қирқдан бирини беради. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 15:47 | Савол-жавоблар | 184 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar