Уйқуда булғаниш

Ассаламу алайкум! Инсон бамдодга яқин уйқусида булғаниб қолса, лeкин ғусл қилишга шароит бўлмаса, масалан бирор жойда ишда бўлса, ғусл қилишга жой йўқлиги, кун совуқлиги сабаблари бўлса таяммум қилиб, намоз ўқиса бўладими ёки совуқ бўлса ҳам чўмилиш кeракми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Иссиқ-илиқ сув йўқ жойларда муздек сувга иложи борича истинжо қилмаган маъқул. Унинг ўрнига кесак ёки махсус қоғозлар билан яхшилаб артиниб қўйилса, кифоя бўлаверади. Авратларни совуқ сувга чайишга мажбур қилинмайди, чунки, совуқ сувга истинжо қилиш, истинжо мустаҳаби сабабли иштонни нам ҳолда кийиб юравериш оқибатида простата бези шамоллаши, шунингдек, бошқа аъзоларнинг қаттиқ шамоллаши, бавосил (геморрой) касаллиги ҳозирда намозхонлар орасида кузатилмоқда. Бугунги куннинг маҳоратли табибларининг ишончига кўра, совуқ сувга жинсий аъзоларни чаявериш простата бези шамоллашига ва бавосил касаллигига олиб келишига шубҳа йўқ. Ҳолбуки, фиқҳий матн китобларининг барчасида ҳавонинг ва сувнинг совуқлиги оқибатида жонга ёки аъзоларга касалланиш хавфи бўлганида ҳатто ғусл ёки таҳорат қилмасдан таяммум билан кифояланишга шариат рухсат бергани қайд қилинган. Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳхоҳ мусофирликда ва хоҳ муқимликда ана шундай хавф бўлиши сабабли таяммум қилишга шариатда рухсат берилганлигига фатво берган. Гарчи унинг икки шогирди – Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳва Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳҳамда улар фикрига қўшилган кейинги давр фақиҳлари томонидан муқимликда қаҳратонда илиқ сув топилмаса совуқ сувга таҳорат қилинади, дейилган бўлса-да, бироқ, фиқҳий матн китобларининг барчаси мазҳаббоши Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳфикрини мутлақ тарзда инобатга олиб, мазҳаб фикри сифатида тақдим қилиб келганлар (Қаранг: Ибн Нужайм ал-Мисрий. Баҳр ар-роиқ. 1-жилд. – Қоҳира: Илмия, 1311. – Б. 148-149; Шамсиддин ал-Қўҳистоний. Жомеъ ар-румуз. 1-жилд. – Қозон, 1902. – Б. 65-66). Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 17:59 | Савол-жавоблар | 184 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar