Шартли талоқ ҳақида

Ассалому алайкум! Мен сизнинг каналдаги саволларга берган жавобларингизни мунтазам ўқиб бораман ва бу менга хаётимдаги кўплаб саволларга жавоб топишимда кўмаклашяпти. Бунинг учун сизга миннатдорчилик билдираман. Савол--жавобларни ўқиш мобайнида ўзимнинг хаётимдан хам сўрайдиган бир масала чиқиб қолди. "6206-савол Ассалому алайкум! Агар эр аёлига масалан телефон ишлатсанг талоқсан деса, лекин қайта ўйлаб кўриб телефон ишлатса зарар қилмаслигига ишонч хосил қилиб талоқни қайтариб олса бўладими? Яъники талоқ тушмай туриб. " деган савол мени ўйлантириб қўйди. Бундан 10 йил олдин ёш келинлик пайтимда хомиладорлик пайтимда тупроқ хидини кесакни хидини ёқтираётганимни турмуш ўртоғимга айтдим. Турмуш ўртоғим "агар кесак есанг хотиним эмассан" дедилар. Кейин эрталаб мен улардан сўрадим нега ундай дедингиз ниятингиз нима эди деб сўрадим. Улар шунчаки сани қўрқитиш эди бошқа хеч қандай ниятим йўқ эди дедилар. Фикримдан қайтдим кечирасан деб узр сўрадилар. Мен хам шу билан бу масалани унутдим. Бази пайтларда егим келганда бозордан гулватар олиб едим. Саволларга жавобларни ўқиб, шартли талоқ тушунчасини билиб қолдим. Сиздан хўжайнимнинг менга айтган ўша гаплари шартли талоққа ўтганми шуни сўрамоқчи эдим. Улардан яқинда хам сўрадим ўша гапни айтганда ниятингиз нима бўлган деб. Улар яна шунчаки сани қўрқитиш учун айтгандим кўнглимда умуман бошқа нарса бўлмаган дедилар. Илтимос мени қалбимни ўртаётган саволга жавоб топиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “хотиним эмассан” деган сўздан талоқни ният қилган бўлса сиз кесак еган заҳотингиз  талоқ тушган бўлади. Ниятни фақат эрингиздан билишингиз мумкин. Эр қайтиб олдим деган гапи ўтмайди. Шариатда шундай ҳолатлар борки у сўзлар оғиздан чиққач орқага асло қайтмайди. Одамлар ҳалигача шартли талоқларда ўзларини рухсат бериш сўзларини қўшгани билан қўшмаганини фарқига боришмаяпти. Сизни эрингиз айтган сўзда ҳам рухсат бериш деган нарсани қўшмаган. Агар “рухсатимсиз ксак есанг хотиним эмассан” деган бўлиб, кейин рухсат деганида рухсат берган бўлар эди. Есангиз талоқ тушмас эди. У сўзни қўшмаганидан кейин минг рухсат берса ҳам эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 18:45 | Савол-жавоблар | 264 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar