1827-савол юзасидан
Ассалому алайкум! 1827-савол яъни макруҳ ва ирмлар ҳақидаги саволга берган жавобингизда қон олган ва олдирган кишининг ҳам рўзаси очилиши ҳақида ёзилган. Мен тиббиёт ходимасиман ва рўзадор бўлган вақтимда ҳам иш юзасидан қон олишимга тўғри келган. Демак шунча вақт тутган рўзам ҳисобга ўтмаганми? Агар нотўғри тушинган бўлсам узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! У ҳадисдаги қон олувчи ҳижома услубида қон олувчидир. Қон олдириш учун келган одамга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: أفطر الحاجم والمحجوم “Қон олгувчининг ҳам, қон олдирганнинг ҳам рўзаси очилади”, деган эканлар. Буни Имом Аҳмад ва тўртта сунан соҳиблари (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа) ривоят қилганлар. Имом Абу Довуд ва Ибн Аби Лайло ривоят қилган ҳадиси шарифдан Пайғамбаримиз алайҳиссалом рўзада қон олдиришдан қайтарган эканлар. Бу ердаги қон олганнинг рўзаси бузилишига сабаб, бир пайтлар қон олувчи киши қон олиш учун қонни махсус асбоб ёрдамида оғзи билан сўриб олар эди. Қон ичга кириб кетиш хавфи бўлганидан бу ҳадиси шарифда унинг ҳам рўзаси бузилиши айтилмоқда. Аслида, бу ҳадиси шарифлар мансух бўлган! Уни насх қилган ҳадиси шарифни Имом Бухорий ҳазратлари Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилганлар: احتجم النبى صلى الله عليه وسلم وهو صائم “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида қон олдирдилар”. Дорақутний ривоят қилган ҳадисда айтилишича, энг биринчи рўзада қон олдиришни кариҳ кўрган зот Жаъфар ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу бўлган эканлар. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралганда, ул зоти шариф рўзадор учун қон олдиришга рухсат берганлар. Шунга биноан Анас розияллоҳу анҳу рўзадор бўлсалар-да, қон олдираверар эканлар. Имом Дорақутнийнинг бу ҳадисларининг ровийларининг барчаси ишончли кишилар бўлган. Шунинг учун бизнинг мазҳабимизда рўзадор одам қон олдириши мумкин бўлади. Бу билан унинг рўзаси очилмайди. Қон олдириш хоҳ тери остидан бўлсин, хоҳ томирдан қон олган бўлсин, фарқи йўқ. Демак, зулук ёрдамида бўлсин, игна ёрдамида бўлсин, қон олдириш мумкин. Бироқ, бошқа мазҳабларнинг ҳам риоясини қилиб, иложи борича, кечда қон олдирган маъқул. Чунки, “Фатовойи Таторхония”да агар заифлик юз берадиган бўлса, қон олдиришни макруҳ дейилган, яхшиси, шомдан сўнг олдирсин, деб буюрилган. Шуни таъкиблаш лозимки, бу ердаги қон олишдан мақсад махсус қон олдириш орқали бўладиган муолажадир. Ҳозирги пайтдаги таҳлил учун олинадиган қонлар мутлақо жоиздир. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 19:27 | Савол-жавоблар | 170 | Долзарб саволлар