Овқатни бошини олиб қўйиш

Ассалому алайкум! Овқат пишгандан кейин бошини уйни каттасига олиб қўйиш керак деган гап бор. Шундай қилиш шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу шарт дегани эмас, лекин шундай қилиш афзал. Хузайфа розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таомланганимизда у зот бошлаб бермагунларича биз бошламас эдик” деган. Ушбу ҳадисдан “фуқаҳолар катталар бошлаб бериши суннат” деган ҳукмни олганлар. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 19:46 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar