Исломдан бошқа динга ўтиш ва уларнинг ҳукми қандай?

Савол: Мен интернетда бир ҳолатни кўриб йиғладим. Яъни ўзлари ўзбек, мусулмон инсонларнинг фарзанди бўла туриб, бошқа динга кириб, фахрланишиб исломни “нотўғри дин” деб, ўзлари сиғинган динни ҳақ деб инсонларни чорламоқдалар. Ачинарлиси шундаки, бир аёл ака-укаларидан кечканлигини, отасининг сўзига кирмаганлигини ва Исодан кечмаслигини фахр билан айтди. Ёши тахминан 70-75 кирган оппоқ соқолли отахон “ислом дини нотўғри, мана бу дин ҳақиқий ночорларга пул, уй ва шунга ўхшаш моддий томондан ёрдам беради” деб даъват қилиб турганини кўриб, нафратланиб кетдим. Шунда ўзимга ўзим, “қани энди иложи бўлганида ибодатхонасига ўт қўяр эдим” дедим. Лекин Аллоҳдан қўрқаман. Бу Муртадларга исломда қандай ҳукм бор?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Уларга хатоларини тушунтириш керак. Уларнинг Исломдан хабари йўқ бўлган. Хуристианларнинг миссионерлари турли алдовлар билан йўлдан урган. Ўзлари айтгандек, пул ва қандайдир “ёрдам” берган. Бунга ўхшашлар, минг афсуски бугун бор ва кўпайишиб бормоқда. Уларни “муртад” дейилади. Бу дунёси ва охирати хароб бўлади. Шу билан бирга ҳақиқатни билмай қилаётганлари ҳам бўлади. Мазкур муртадлардан баъзилари ўлганда ўлигини мусулмонларнинг қабристонига киритилмаган эди, баъзилари тушуниб етиб яна Исломга қайтдилар. Шунга ўхшаш ишлар, тушунтиришлар бўлиб туриши лозим. Муртад бўлганнинг хотини талоқ, ўзи кофир ва тушунтириб, қамаб қўйилгандан кейин ҳам қайтмаса, ҳукумат томонидан ўлимга ҳукм қилинади.

1 Май 2022, 20:45 | Савол-жавоблар | 161 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar