Тақририй суннат ҳақида

Ассалому алайкум! Тақририй суннат бу пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларида содир бўлганда индамаганлар, ёки хурсанд ёки рози бўлган ишлар дейилган. Бунга қуйидаги мисолни келтириш мумкин деб, саҳобаларимизни иккитаси сув йўқ жойда таямум билан намоз ўқийдилар, сўнг сув топгандан кейин биттаси намозни қайтариб ўқийдилар иккинчиси эса қайтармайдилар. Бўлган воқеани пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганларида, қайтармаганга “суннатни топибсан” қайтарганга эса “сенга икки баравар савоб кўп бўлади” деган эканлар. Шунга ҳадис китобларини ўқиётганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлган ёки индамаган ёки мақтаганга ўхшаш ҳадислар келса “бу тақририй суннат экан” деб тушунса бўладими? Саволдаги хато ва камчиликлар учун ўзр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам.

2 Май 2022, 06:21 | Савол-жавоблар | 190 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar