Аптекада устама ҳисоблаш
Ассалому алайкум! Мен дори дармон сотадиган фирмада ёрдамчи бухгалтер ва қарздорлар билан шуғулланувчи бўлимда ишлайман. Бизда асосан товарларни насияга сотишади. Қарздор аптекалар қарзини жуда кеч муддатда ёпади базида бу муддат 4 ой 1 йилгачам давом этади. Агар қарздор аптеканинг қарз муддати 90 кундан ошган бўлса, биз қарздор фирманинг ҳисоб рақамига Инкасса ( тўлов талабномасини ) қўямиз. Бунда фирманинг қолган қарзи ечилади. Агар фирма қарзини ёпмаётган болса қарз муддати 4 ой 5 ойдан ошиб кетган бўлса, инкасса қўйганимизда қарзини тан олмаса, биз қарздор аптекага телефон қилиб қарзини ёпиб беришини агар ёпиб бермаса судга беришимиз мумкинлигини айтиб огоҳлантирамиз. Агар қарздор аптека маълум бир муддат айтиб ўша муддатгача қарзини ёпишга вада берса биз кутамиз ва судга бермаймиз. Агар қарздор аптека қарзини тўлашдан бош тортса, қочиб юрса, телефон қилганимизда кўтармаса, биз у аптекани судга беришга мажбур бўламиз. Бизда фоиз пеня ҳисобланмайди ,фақатгина судга беришда ҳисобланади. Судга бериш учун биз қарздор фирмага претензионноэ ва исковоэ заявления юборишимиз керак бўлади, бу заявленияларда қарздор фирмага пеня штраф ҳисобланган бўлади. ( Яъни , аптека биз билан шартнома имзолаётганда агар қарзини вақтида тўлаб бермаса кунига қолган қарз миқдорининг 0,4 фоизи пеня ҳисобланиши, ёзилган бўлади ) . биз шу хатлар билан бирга договор фактура, доверенностларни Судга топширамиз. Судга топширганимиздан кейин , суд йиғилишга чақиради, йиғилишда қарздор фирмага пеня штраф ёзиши ҳам ёзмаслиги ҳам пеня штраф суммасини ҳам ўзгартириши мумкин. Лекин кўпроқ ҳолларда пеня штраф ёзади. Ва ижро варақасини беради. Бу ижро варақасини мажбурий ижрога олиб бориб берамиз. Мажбурий ижро пул фирмадан пулларни ҳисобимизга ундириб беради. Мен ҳам шу жараёнларда иштирок этаман, претензионноэ ва исковоэ хатларини тайёрлаб жонатаман судга ариза топшираман мажбурий ижро га ижро варақасини олиб бориб бераман. Саволим устозлар мен судхўр бўлиб қолмайманми. Судхорлик қилувчини, котибни, шохидини Пайғамбаримиз ланатлаганларини биламан. Шулар орасига кириб қолмайманми устозлар ? мен иложи борича судга бермаслик учун жон жахтим билан ҳаракат қиламан лекин қарздор аптекалар қочиб юради, вадасини бажармайди, телефон қилганда кўтармайди, қарзини тан олмайди. Бундай ҳолларда судга беришдан бошқа пул ундиришни иложи бўлмайди. Олдиндан раҳмат устозлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улардан ундирилган пенияларни ким олади? Агар сизларга ундириб берилса сизлар уларга айтмасдан қайсидир бир қарзлари эвазиги олиб қолинглар ёки уларнинг ўзларига пенияни қайтариб беринглар. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улардан ундирилган пенияларни ким олади? Агар сизларга ундириб берилса сизлар уларга айтмасдан қайсидир бир қарзлари эвазиги олиб қолинглар ёки уларнинг ўзларига пенияни қайтариб беринглар. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар