Қасам кафорати

Ассалому алайкум! Мен бир ишга қасам ичгандим, 10 маротаба қасамимни буздим. 1 мен ҳар бузган қасамимга кафорат тўлайманми? 2). Мен кафоратига мискинларга таом едиришим керак бўлса 100 та мискинга бўлар экан. Менда эса 2милён пулим бор, лекин у пулга бошқа нарсахам олмоқчийдим. Ё борига кафоратга ишлатайми? Шунда хам етмайдикан, 4 ойдан кейин пул топгани кетаман. Шунда бўлиши мумкин, шунга ўрнига рўза тутсам бўладими? 3). Умрага атаган пулим бор, лекин умра сафарига бориш учун 1 йилдан бери харакат қиламан. Кейин билсам қасамни кафорати бор экан, шунга умрага борсам яъни кафоратини тўламасдан заррачаям умра ибодатига зарар тегмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа, ҳар бирига тўлайсиз. 2). Бирма бир адо қилиб борсангиз ҳам бўлади. Бирданига адо қилишингиз  шарт эмас.3). Рўза ўтмайди. 4). Аввал каффоратни тўланг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 03:21 | Савол-жавоблар | 174 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar