Аёл ва эркак ёнма-ён намози

Ассалому алайкум! Биз хўжайиним билан намозларимизни хардоим бирга ўқиймиз. Хонамиз жудаям кичкина, бўш ерига фақатгина 2 жойнамоз ён-маён зўрға сиғади. Уйнинг бошқа жойида намоз ўқишга иложи йўқ, қайнона қайнотам ўтиришади уёқда. Шунинг учун ёнмаён ўқишга мажбурмиз. Лекин ҳар иккимиз намозимизни алоҳида ўқиймиз, яъни, хўжайиним имомлик қилмайди, мен уларга эргашмасдан ўзим ўқийман. Шундай холатда эр хотин фарз намозларни ёнмаён адо этиши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилмасангиз жоиз. Иқтидо қилсангиз у ҳолатда ёнма-ён туришингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar